Танқид – шовотлик сафдошларимизни фаолликка ундади

6 Август, 17:21 • Пленум, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 144 марта кўрилди • Комментариев к записи Танқид – шовотлик сафдошларимизни фаолликка ундади нет

Куни кеча Шовот туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида партия фаоллари ва депутатлари иштирокида ўтказилган партия туман Кенгашининг навбатдаги IX Пленуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган устивор вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Шовот туман Кенгашининг навбатдаги IX Пленумида 2017 йил иккинчи ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги масала иштирокчилар диққат марказида бўлди.

Меҳриноз Абдиязова, партиянинг Шовот туман Кенгаши раиси:

Эришилган ютуқларимиз ўзимизники, йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиб бориш эса бугунги кун талаби. Бу галги Пленум ҳам танқидий тарзда бўлиб ўтди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг сиёсий партияларнинг бугунги кундаги фаолияти юзасидан билдирган танқидий фикрлари фаолиятимизни янада ривожлантиришимиз, масъулиятни оширишимизга ундади. Шу ўринда Шовот тумани партия Кенгашида ҳам бир қатор камчиликлар мавжуд бўлиб, ушбу муаммоларни ҳал қилиш ва иш режанинг III-IV чорагида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастурига таклифлар берилди. Ҳусусан бошланғич партия ташкилот (БПТ)лар билан ишлаш услуби, фаол БПТларни партия томонидан рағбатлантириб бориш, депутатларнинг фаоллигини ошириш каби масалалар хусусида таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Феруза Юсупова, Шовот туман Кенгаши депутати:

Президентимиз биз депутатларга катта имкониятлар яратиб бермоқда. “Депутатга беписантлик – халққа беписантлик” деган сўзлари мени тўлқинлантириб юборди. Мен депутат сифатида Юртбошимизнинг бизга билдирган ишночини оқлаш учун бор куч-ғайратимни бағишлайман. Бугунги Пленумда ҳам депутатлик гуруҳи фаолиятидаги камчиликларни таҳлил этиб, ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб олдик.

Пленум йиғилиши сўнгида кун тартибидаги масала юзасидан таклиф ва тавсиялар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Танқид – шовотлик сафдошларимизни фаолликка ундади was last modified: Август 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »