Танқид янги ютуқларга бошлайди

3 Август, 16:21 • Андижон вилояти, Пленум, Янгиликлар • 134 марта кўрилди • Комментариев к записи Танқид янги ютуқларга бошлайди нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида туб бурилишлар ясай        диган фикрлар ўртага ташланди. Бу ўз-ўзидан фаолиятимизни танқидий равишда кўриб чиқиб, Юртбошимиз томонидан кўрсатиб ўтилган вазифалар ижросини таъминлаш йўлида фаолликни оширишга ундамоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленуми кун тартибидан айни шу масала ўрин олди. Унда Кенгаш аъзолари, шаҳар ва туман кенгашларининг раислари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Вилоят партия Кенгаши раиси ўринбосари Шерзодбек Валиевнинг кун тартибидаги масала юзасидан маърузасида таъкидланганидек, жамиятимизда барча соҳаларни янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнлари изчил давом эттирилмоқда. Ушбу жараёнларда партия ва депутатлик гуруҳининг ўрни ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан партия ва халқ депутатлари  вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг иш услубини тубдан ўзгартириш, жумладан, аҳоли билан доимий мулоқотлар олиб бориш, фуқароларни ўйлантираётган ҳаётий долзарб муаммоларни бартараф қилишда фаол иштирок этиш зарур. Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига даҳлдор масалаларни ҳал қилиш борасидаги ташаббускорликни ошириш  олдимизда турган долзарб вазифалардан.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, вакиллик органлари, хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, шунингдек, сиёсий партияларнинг жойлардаги Кенгашлари, депутатлик гуруҳлари ҳамда депутатлар ўз ваколатларини тўлиқ ва самарали амалга оширмаётгани ачинарли.  Бундай салбий ҳолат Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши ва унинг депутатлик гуруҳи фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланмоқда.

Хусусан, вилоятда бир қатор долзарб масалалар, аҳолини ташвишга солаётган муаммолар мавжуд бўлган бир пайтда, 2017 йилнинг ўтган даврида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессияларида прокуратура, ички ишлар органлари ҳамда соғлиқни сақлаш тизимлари фаолиятининг айрим йўналишларидан ташқари, вилоят учун долзарб ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган масалалар муҳокама этилмаганлигини қандай баҳолаш мумкин. Депутатлик гуруҳи аъзоларининг ушбу йўналишларда ташаббус билан чиқмаганлиги ўз фаолиятларига  танқидий кўз билан қараш қанчалик зарурлигини кўрсатмоқда.

Айниқса, дастурий мақсадларимиз бўйича асослантирилган таклифлар, амалий ишлар билан чиқилмагани, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат органлари фаолиятида қонунийликни тўлиқ таъминлашга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишда депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда депутатлик гуруҳи томонидан долзарб масалаларни вилоят Кенгаши сессияси муҳокамасига киритишда сусткашликка йўл қўйилган.

Вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини тўлиқ ва самарали амалга ошириш борасида ҳам ечимини кутаётган муаммолар йўқ эмас. Айниқса, уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни жонлантириш лозим. Бироқ, “Ёш адолатчилар” қаноти бу масалани кўтариб чиқиш, партия фаолларининг эътиборини қаратиш йўлларини излаш ўрнига лоқайдлик билан томошабин бўлиб турибдилар.

Шу ўринда халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашларидаги адолатчи фаолиятидаги камчиликлар ҳам таҳлил қилинди. Энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлган Хўжаобод туманидаги халқ вакиллари номигагина сайловчилар билан иш олиб бормоқда. Йилнинг ўтган даврида улар томонидан  аниқ бир масала ўрганилиб, ҳал этишга эътибор қаратилмаган. Бўз ва Улуғнор туманларидаги вакилларимиз фаолиятини ҳам қониқарли деб айтиш қийин.

-Юртбошимиз сиёсий партияларнинг нафақат ислоҳотлар иштирокчиси, балки ташаббускори ва асосий ижрочисига айланиши даркорлигига алоҳида урғу бердилар,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Изборскан туман кенгаши раиси Дилфузахон Аҳмедова.-Биз ҳалигача ижтимоий-сиёсий ҳаётда, фуқаролар онгида мустаҳкам ўрин эгаллай олмаганимиз бор гап. Шу сабаб фаолиятимизни бутунлай янгича тизимда давом эттиришимиз керак.

Чиндан ҳам шаҳар ва туман партия кенгашлари ҳар бир ишнинг бошловчиси ва ташаббускори бўлиши керак бўлгани ҳолда, айримларида ташаббус сезилмаяпти. Олтинкўл, Марҳамат ва Бўз туманларидаги партиядошлармиз фаолиятида ортга кетиш кузатилаётгани бунинг мисолидир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, пленум танқид остида ўтди. Партия фаолиятини жонлантириш мақсадида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, депутатлик гуруҳи билан бирга асослантирилган таклифлар тайёрлаш ва  сессиялар муҳокамасига киритиш, уюшмаган ёшлар билан ишлашда бошланғич партия ташкилотлари, “Ёш адолатчилар” ва “Аёллар қаноти” Кенгашлари фаолиятини жонлантириш, ҳар ойнинг иккинчи жума кунлари БПТларда сиёсий ўқувлар ташкил қилиш,  партиянинг ёш фаолларини давлат бошқаруви органларига тавсия қилишни тизимли йўлга қўйиш, партия фаоллари ва депутатларини жалб қилган ҳолда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни вилоятдаги битта маҳаллага бориб, хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш каби вазифалар белгилаб олинди.

Бир сўз билан айтганда андижонлик адолатчилар Давлатмиз раҳбари томонидан билдирилган танқидий фикрларга ўз фаолиятларини тубдан ўзгартириш билан жавоб беришликка келишиб олдилар.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Танқид янги ютуқларга бошлайди was last modified: Август 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »