Танқидий муноcабатга ижобий ёндашув

10 Август, 14:42 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 79 марта кўрилди • Комментариев к записи Танқидий муноcабатга ижобий ёндашув нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг VIII Пленуми видеоселектор тарзида ташкил этилди.

Ушбу видеоселектор йиғилишида партиянинг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.

Пленум кун тартибидан ўрин олган “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” мавзусидаги маърузасидан келиб чиқадиган Ўзбекистон “Адолат” СДП олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида”ги биринчи масала юзасидан партиянинг Сиёсий Кенгаш раиси Наримон Умаров сўзга чиқиб, ҳудудий партия Кенгашлари фаолиятига танқидий ёндашар эканлар, албатта, Бухоро вилоят Кенгаши фаолияти ҳам танқид остига олинди.

Тан олиш керакки, партиянинг Бухоро вилоят Кенгашида ҳақиқатдан ҳам муаммолар йўқ эмас. Йиғилишда тилга олинган барча камчиликларни ҳақли равишда ўринли десак, муболаға бўлмайди. Айни мана шу камчиликларни бартараф этишга биз партия ходимлари жуда катта эътибор қаратишимиз шарт. Агар биз ўз фаолиятимизга масъулият билан ёндашсак, албатта, уларни бартараф этишда куч тўплай оламиз. Барча ходимлар партиянинг сайловолди дастури ҳамда лойиҳаларидан келиб чиққан ҳолда тадбирларни ташкил этиши, ишчи гуруҳлар томонидан жойларда олиб борилаётган мулоқотларда реалликка асосланиши, тиббий хизмат, архив ишларини ўрганганда жиддий ёндашиши даркор. Ана шундагина ўз фаолиятини ижобий томонга ўзгартира олади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия фракциясининг аъзоси Қодир Жўраевнинг йиғилишда тилга олган баъзи эътирозларини ҳам ўринли деб ўйлайман. Шунинг учун амалга оширмай, шунчаки қоғозда қолиб кетаётган ишларимизга эътибор қаратишимиз жуда муҳим.

Белгиланган чора-тадбирлардан келиб чиққан ҳолда фаолиятимизга эътиборли бўлишимиз талаб этилади.

Видеоселектор йиғилишида барча партия ходимлари қатори депутатлар зиммасига ҳам жуда катта масъулият юкланди. Сессияга масала киритилиши, аҳоли билан мулоқотлари жараёнида муаммоларнинг ечилиши, ҳар бир депутатлик сўровига эътиборсиз бўлмасдан, жиддий шуғулланиши зарурлиги таъкидланди. Ана шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир депутат иш режасида белгиланган вазифаларни амалга ошириши, депутатлик сўрови ёзганда эътиборли бўлиши ҳамда шунчаки “Мандан кетгунча, эгасига етгунча” қабилида эмас, балки уни назоратга олиб, ўз устида ишлаши талаб этилади. Шундагина халқнинг қалбидан жой олишга муяссар бўлади.

Демак, биз партия фаоллари видеоселектор шаклида Сиёсий Кенгаш томонидан бўлиб ўтган Пленумдан тўғри хулоса чиқариб, ўз фаолиятимизга ижобий ёндашмоғимиз даркор.

Дилбар ҲАМДАМОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари,

халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати.

Танқидий муноcабатга ижобий ёндашув was last modified: Август 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »