Танқидий таҳлил ва амалий чоралар халқ ишончини қозониш гарови (+Радио)

3 Август, 18:01 • Пленум, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 237 марта кўрилди • Комментариев к записи Танқидий таҳлил ва амалий чоралар халқ ишончини қозониш гарови (+Радио) нет

Мазкур Пленум тафсилотлари “Ўзбекистон 24” радио канали орқали ёритилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгашининг VII Пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида шаҳар партия кенгаши аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ва электорат вакиллари иштирок этди.

Анжуманда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 12 июлда бўлиб ўтган Олий Мажис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасидан келиб чиқиб, партия тизимини янада такомиллаштириш, электорат билан алоқаларни мустаҳкамлаш, сайловолди дастурда белгиланган вазифаларни сидқидилдан адо этиш, кадрлар салоҳиятини янада ошириш каби масалалар муҳокама этилди.

Айниқса, Президентимиз сиёсий партиялар фаолиятига танқидий баҳо бериши барча партиялар қатори Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўз иш услубига янгича ёндашишнинг вақти келганини яққол кўрсатди.  Жумладан, партиянинг барча даражадаги ташкилотлари, хусусан, бошланғич партия ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ўртасидаги алоқанинг узвийлигини таъминлаш, туман кенгашлари фаолиятини янада кучайтириш чоралари кўрилмоқда.

Пленум ишида Тошкент шаҳар партия Кенгаши раиси в.б. Адилжон Аманов, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Тошпўлат Матибаев, Омонулла Ибрагимов, Шоҳруҳ Мамаджонов ва бошқалар юртбошимиз маърузаларидаги танқидий фикрларидан келиб чиқиб, шаҳар партия кенгаши ва депутатлик гуруҳи фаолиятининг жорий йил I чорак якунлари таҳлил қилинди ва партия ишини бугунги кун талаблари  асосида кучайтириш ва демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида шаҳар партия кенгаши олдида турган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Адилжон Аманов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси в.б.:

— Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида сиёсий партиялар фаолиятида  ўз электоратига берган ваъдаларини, сайловолди дастурларини бажаришда сусткашликка йўл қўяётганини, партия ғоялари мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, фуқаролар онгида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллай олмаганини танқидий баҳолади. Мазкур танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда биз халқчил ва ҳаётий дастурий мақсад ва вазифалар орқали аҳолига ичига киришимиз, уларнинг ишончига сазовор бўлишимиз зарур. Жумладан, Тошкент шаҳар партия Кенгаши Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев маърузаларидан келиб чиқиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, унга кўра жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам беришни тизимли йўлга қўйиш мақсадида партия фаоллари ва депутатларини жалб қилган ҳолда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни Тошкент шаҳар миқёсида тумандаги битта маҳаллага бориб, хонадонма-хонадон юриб, улар билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш, уюшмаган аҳоли билан мулоқотларни янада жонлантириш хусусан, уюшмаган ёшлар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида ҳар ҳафтанинг сешанба куни маҳаллаларда сиёсий ўқувлар  ўтказиш вазифаларни ўз олдимизга белгилаб олдик. Шунингдек, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва уни дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш, Соғлиқни сақлаш, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, оилаларда, маҳаллаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларимиз билан янада яқин алоқа ўрнатиб, “Ёшлар қаноти” фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди. Хусусан, жойларда аҳолини дори-дармон билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммолар ечими юзасидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши доимий комиссия ва сессияларига масала киритиш, таълим тизимида ўқитиш тизимининг таълим стандартларига мослиги ҳолатини ўрганиш ва мавжуд ҳолат бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши доимий комиссия ва сессияларига масала киритиш, ёш олимларни ва иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда вилоятдаги олий ўқув юртларида тадбирлар ташкил этиш, таълим муассасаларидаги иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда “Ёш нотиқлар”,  “Адолат билимдони”, “Йилнинг энг яхши ғоя инноватори”, “Энг самарали инновацион лойиҳа” кўрик-танловлари, ёшлар орасида тушкунликка тушиш, ўз жонига қасд қилиш, норасмий гуруҳларга кириб кетиш сабабларини ўрганиш, олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бўлимлари билан ҳамкорликда жамоатчилик асосида психологлар қабулини ташкил этиш ва бошқа йўналишларни бажаришни ўз олдимизга вазифа қилиб олдик.

Партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш, улар билан доимий мулоқотда бўлиш, айниқса, долзарб масалаларни ўз вақтида ҳал этишда ташаббускор бўлиш бугунги замон талабидир. Президентимиз депутатлар билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида таъкидлаганидек, айни пайтда бугун замоннинг ўзи барчамиздан, биринчи навбатда, сиёсий партияларнинг вакиллари, депутат ва сенаторлардан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишни, бошқаларга намуна кўрсатишни талаб этмоқда.

 Танқидий руҳда ўтказилган Пленум ишида эришилган ижобий натижалар қаторида туман партия ташкилоти ҳали мавжуд имкониятлардан тўлалигича фойдалана олмаётгани ҳам қайд этилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Тошпўлат Матибаев ўз маърузасида шу муҳим жиҳат хусусида алоҳида тўхталди.

Президентимиз ўз маърузаларида таъкидлаганидек, депутат – фикри зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс. Шу боис биз, халқ вакили деган номга муносиб бўлишимиз, ўз фаолиятимизда халқнинг таянчи ва суянчи бўлишдек улуғвор мақсадга эришиш йўлида бор куч ғайратимизни сафарбар этишимиз лозим.

 Анжуман иштирокчилари партия тизимида аёллар ва ёшлар билан ишлаш, депутатлар ташаббускорлигини ошириш, бошланғич ташкилотлар ишини кучайтириш каби масалалар юзасидан аниқ таклифларни ўртага ташлаб, фикр алмашдилар.

Пленум якунида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йил 12 июлдаги видеоселектор йиғилишида маърузаси мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгашининг 2017 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди. Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Феруз ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби.

Танқидий таҳлил ва амалий чоралар халқ ишончини қозониш гарови (+Радио) was last modified: Август 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »