Танқидий ёндашув – ижобий натижа

8 Август, 10:11 • Бухоро вилояти, Пленум, Янгиликлар • 117 марта кўрилди • Комментариев к записи Танқидий ёндашув – ижобий натижа нет

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 12 июлида Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида партияларнинг фаолиятига танқидий ёндашиб, улардаги мавжуд муаммолар ҳамда камчиликлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Танқидий билдирилган фикр биз партия ходимларига жуда катта масъулиятни юклади.

Тўғри, Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, баъзи ҳолларда биз партия ходимлари сайловолди дастуримиздан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятимизга ижобий ёндашмай келяпмиз. Шунингдек, қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармон воситалари билан таъминлаш мақсадида аниқ ташаббусларни ўз вақтида илгари сурмай, масъулиятсизликка йўл қўйиб келяпмиз. Учрашувда айни шу муаммоларга эътиборли бўлиш таъкидланди.

Маълумки, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси остида жойларда бўлиб, фуқаролар билан мулоқотлар олиб боряпмиз. Уларнинг дардини эшитяпмиз. Лекин биз айни шу мурожаатлар асосида ишлаяпмизми, деган ҳақли савол туғилиши мумкин. Тўғри, баъзи бир муаммоларнинг ечимини топаётган бўлсак-да, баъзилари эса жавобсиз қолмоқда. Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, аҳоли, электорат билан мулоқотни тизимли йўлга қўйишни талаб этар экан, шундан келиб чиққан ҳолда аниқ амалий ишлар билан сайловчилар ишончини қозониб, кўнглидан жой олишга ҳаракат қилмоғимиз шарт.

Шунингдек, ёшлар билан, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлашда, уларнинг муаммоларининг ечимини топишда сусткашликка йўл қўйиб келяпмиз. Бунинг эса олдини олишга ҳаракат қилишимиз зарур. Оилаларда, маҳаллаларда соғлом муҳитни яратиш мақсадида ўтказиб келинаётган тадбирлар савиясига катта эътибор қаратишимиз ҳамда бу борада ўзимизнинг фикр ва мулоҳазаларимизга эътиборли бўлмоғимиз лозим.

Учрашувда Юртбошимиз “Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади” деб таъкидлар эканлар, айни шу фикр барчамизга катта масъулиятни юклайди. Ҳар бир партия ходими шиддат ва куч билан ишласагина, шунингдек, сайловолди дастурдан келиб чиққан ҳолда ўз вазифаларини амалга оширсагина, фаолиятига ижобий ёндашган бўлади.

Партиянинг “Ёшлар қаноти” фаолияти учрашувда танқид қилинар экан, ушбу танқидий фикрдан келиб чиққан ҳолда эътиборли бўлишимиз муҳим. Ёшларнинг фикрларини ўрганиб, мавжуд муаммоларини таҳлил қилган ҳолда улар билан ҳамсуҳбат бўлишимиз шарт. Ғоявий, мафкуравий иммунитетини шакллантириб, салбий иллатларнинг олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшиб келишимиз даркор. Жумладан, уюшмаган ёшларнинг муаммосини ўрганиб, уларни иш билан таъминлаш масаласига катта эътибор беришимиз керак. Улар орасида жиноятчиликнинг олдини олинишига ўз ҳиссамизни қўшиб келсаккина, муаммоларнинг олдини олган бўламиз.

Видеоселектор тарзидаги йиғилишда мамлакатимиз раҳбари сиёсий партияларнинг маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг таъсири мутлақо сезилмаётганлигини танқид остига олар эканлар, шубҳасиз, бу танқид депутатлик гуруҳи аъзоларининг ҳар бирини ўз вазифасига масъулият билан ёндашмоқликни талаб этади. Тўғри, партиянинг Шофиркон туман Кенгаши депутатлик гуруҳида ҳам камчиликлар йўқ эмас. Маърузадан келиб чиққан ҳолда депутатлик гуруҳи аъзолари ўз фаолиятларига танқидий баҳо берган ҳолда, шунингдек, муаммоларини таҳлил қилиб, масъулиятни англаб, янада куч ва шижоат билан ишлашга ҳаракат қилишмоқда.

Танқид – фаолиятимизни ижобий томонга ўзгартирувчи куч экан, биз ушбу кучни ўз вақтида англаб олишимиз, шунингдек, ислоҳотларнинг асосий ижрочиси бўлишимиз  муҳим. Президетимизнинг биз- партия ходимларига билдирган танқидий фикрлари ҳамиша шиддат билан ишлашга, масъулиятли бўлишга кўмак бўлади. Зеро, ҳар қандай ижобий натижа ижобий ҳаракатнинг мевасидир.

Зулфия АШУРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Шофиркон туман Кенгаши раиси.

Танқидий ёндашув – ижобий натижа was last modified: Август 8th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »