Танқидлардан ҳар биримиз хулоса чиқарайлик

1 Август, 12:56 • БПТ, Давра суҳбати, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 61 марта кўрилди • Комментариев к записи Танқидлардан ҳар биримиз хулоса чиқарайлик нет

Ҳозирги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгашидаги барча бошланғич партия ташкилотлари партия сайловолди дастурининг ғоявий мақсадларини тарғиб этиш, фуқароларнинг сиёсий қарашларини янада шакллантиришда ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Хусусан, Гулистон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти юздан ортиқ аъзони ўзида бирлаштирган бўлиб, шаҳарни ободонлаштириш йўлида ўзларининг хизматларини аямай келишмоқда. Мазкур БПТ энг фаол бошланғич ташкилотлардан ҳисобланиб, унинг ҳар бир аъзоси партиянинг сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда қатор сиёсий тадбирларда ўзгача бир фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Таъкидланганидек, Юртбошимиз томонидан сиёсий партияларга танқидий берилган баҳо, улар фаолиятидаги камчиликлар, йўл қўйилган хатолар тўғрисида тўхталиб ўтилар экан, партия маҳаллий Кенгашлари билан бошланғич партия ташкилотлари орасидаги ҳамкорликнинг сустлиги, маҳаллий Кенгашларга депутатликка номзодлар захирасини яратишда, партия сайловолди дастуридаги вазифаларни тарғиб қилишда, партияга янги аъзолар олишда қатор муаммоларга сабабчи бўлаётгани, шу сабабли бу ҳамкорликни доимий йўлга қўйиш вақти келганлиги ҳақида таъкидланди.

Ҳамида Валиева, БПТ аъзоси, Гулистон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси иқтисодчиси:

Оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда, Гулистон шаҳар партия ташкилоти раисининг биз БПТ аъзолари учун ташкил этган давра суҳбатида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маърузалари билан танишиб чиққач, партияларга берилган танқидий баҳо уларни, шу қатори биз аъзоларни ҳам янада куч билан ишлашга ундади дейишим мумкин. Биз партиянинг таянчи ва суянчимиз, унинг ғоявий мақсадларини тарғиб этишда бошланғич ташкилотларнинг мақсад ва вазифалардан бири ҳисобланиши лозим.

Давра суҳбати давомида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузаси партиянинг Гулистон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари орасида кенг муҳокама этилди.

Сарвар ЭСАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Гулистон шаҳар Кенгаши раиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »