Танқидлардан тўғри хулоса чиқарилди

6 Август, 17:10 • Пленум, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 98 марта кўрилди • Комментариев к записи Танқидлардан тўғри хулоса чиқарилди нет

Куни кеча Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгашининг партия фаоллари, депутатлик гуруҳи аъзолари соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида мавжуд камчиликларни ўрганиш ҳамда Президентимизнинг парламент, сиёсий партиялар ва видеоселектор йиғилишидаги маърузасига асосан II-ярим йиллик чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда аҳолини репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, бу борада тиббиёт ҳодимларининг масъулиятини ошириш, партия электоратидаги мавжуд камчиликларни ўрганиб, ҳудудий партия иш режаларини тузиш, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини тўлиқ ва самарали амалга ошириш борасида партия позициясини ишлаб чиқиш, бу борада ННТлар билан меморандумлар имзолаш, маҳаллий депутатлик гуруҳлари фаолиятини жонлантириш ва вилоятдаги мудраб ётган ҳудудий партия Кенгашлари фаолияти таҳлилий ва танқидий кўриб чиқилди. Маҳаллий кенгаш доимий комиссия ва сессияларига партия сайловолди дастуридан келиб чиқиб, 2017 йилнинг I-ярим йиллигида сессияга масалалар олиб кирмаган депутатлик гуруҳлари танқидга олинди.

Дилшунос Абдуллаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси:

Тиббиёт ва таълим тизимида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш дастурий вазифаларимиздан ҳисобланади. Бироқ бу борада вилоятда амалга оширган ишларимизни етарли, деб бўлмайди. Шу аснода, биз партия фаоллари тиббиёт ва таълим соҳасидаги мавжуд камчиликларни ўрганиб, маҳаллий Кенгаш доимий комиссия ва сессияларига масалалар олиб киришимиз, керак бўлса, партиянинг вилоятдаги мутасадди ходимлари ҳар ойда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил этиб, вилоятимизда қайси соҳа оқсаётганлигини аниқлаш баробарида мансабдор шахслар эшитувини ташкил этиб, ўз таклиф ва тавсияларимизни ишлаб чиқишимиз зарур.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 июль куни парламент, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаркати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги танқидий ва таҳлилий маърузаларидан келиб чиқиб, партия вилоят Кенгашининг II-ярим йиллик чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур бандма-банд кўрсатилган бўлиб, бажариш муддати ва масъуллар аниқ белгиланиб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Танқидлардан тўғри хулоса чиқарилди was last modified: Август 6th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »