Тегишли хулоса чиқарилди

10 Август, 19:18 • Муносабат, Пленум, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 160 марта кўрилди • Комментариев к записи Тегишли хулоса чиқарилди нет

Тошкент шаҳрида ҳудудлараро видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг VIII Пленумида Гулистон шаҳрида жойлашган студиядан онлайн тарзида партиянинг Сирдарё вилоят Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган Пленумга партия фаоллари ўз муносабатларини қуйидагича билдиришди.

В.Тўйчиев вилоят Кенгаши раиси ўринбосари:

Пленум давомида партиянинг ёшлар билан ишлаш фаолиятидаги камчиликлар ҳамда бу борада “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга доир режалари кенг муҳокама қилинди. Партиямиз етакчиси томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи республика Кенгаши билан ҳамкорликда жойларда уюшмаган ёшлар қатлами билан ишлаш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилиш сўнгида маҳаллий депутатлик гуруҳларимиз билан биргаликда маҳаллаларда ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш, уларда ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш мақсадида тизимли учрашувлар ташкил этишга келишиб олдик. Айниқса, ёш олимлар билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил этиш, уларнинг инновацион ғоялари ва илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишни мақсад қилиб олдик.

М.Ахмедов, халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати:

Йиғилиш давомида Сиёсий Кенгаш раиси томонидан жойлардаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларда ижроия органлари раҳбарларининг ҳисоботларини Кенгашда эшитиш бўйича берган кўрсатмаларига асосан мен ҳам кейинги ярим йиллик фаолиятимга мўлжалланган депутатлик иш режамга бу борада амалга оширишим зарур бўлган вазифалар юзасидан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритмоқчиман. Бундан ташқари янгилик сифатида Пленумнинг ташкилий масаласида кўрилган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари ижрочи котиблари лавозимларини жорий этилиши айни муддао бўлди, десам муболаға бўлмайди.

М.Бердиева, партиянинг Сайхунобод туман Кенгаши раиси:

Кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг муносиб фаолларини давлат хизматига тавсия этиш ишлари талаб даражасида ташкил этилмаётгани ҳақида Юртбошимиз томонидан 12 июль куни билдирилган фикрлари келтириб ўтилди. Биз сайхунободлик партия фаоллари ҳам бундан тегишли хулоса чиқарган ҳолда партия тизимида кадрлар билан ишлашни тубдан яхшилаш ҳамда фаол, жонкуяр ва ташаббускор партия фаоллари ва депутатларини масъул лавозимларга кадрлар заҳирасига киритиб бориш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олишимиз зарур бўлади.

Онлайн тарзида ўтган Пленумдан сўнг иштирокчилар кун тартибида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли хулосалар чиқариб, истиқболда амалга ошириш лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Тегишли хулоса чиқарилди was last modified: Август 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »