Тинчлигимиз ва осойишталигимиз ўз қўлимизда

31 Август, 17:22 • Андижон вилояти, Депутат минбари, Муносабат, Янгиликлар • 83 марта кўрилди • Комментариев к записи Тинчлигимиз ва осойишталигимиз ўз қўлимизда нет

Бугунги кунда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш кенг жамоатчилик олдида турган асосий вазифа демакдир. Бу борада биргина ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимларига вазифа юклаш тўғри эмас. Гап юрт тинчлиги хақида борар экан  зиммамиздаги масъулиятни ошириш, ўз уйингни ўзинг асра, шиори остида иш олиб бориш барчамизни биргаликда фаолият юритишга ундайди. Бу айни вақтда. Президентимиз томонидан олиб борилаётган давлат сиёсатида энг муҳим ва устувор ўрин эгаллаётгани ҳам бежиз эмас.

Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида билдирган фикрлари жамоатчилик ва сиёсий институтлардан бу борадаги фаолиятни танқидий кўриб чиқишни талаб этмоқда.  Чунки бу масала бугун юртимизда барча ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашнинг энг асосий шарти ва гаровидир.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Буюк ва муқаддассан хур Ўзбекистон!” лойиҳаси доирасида амалга ошираётган ишларимиз ҳам айни шу мақсадга қаратилган. Кейинги вақтда маҳалла фуқуаролар йиғинларининг фаоллари билан хонадонма хонадон юриб оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, фуқароларни ватанпарварлик  чақириш, айниқса ёшларга алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас. Чунки  тинчлигимизни, мустақиллигимизни қанчалик бебаҳо неъмат эканлигини тушуниб етсакгина унинг қадрига етамиз.

Бу соҳада парламент ва жамоатчилик назоратининг кучайтирилгани, маҳаллий Кенгашларда масъул шахсларнинг ҳисоботларини танқидий муҳокама қилиш, улар фаолиятини баҳолаш бўйича янги тизим яратилгани ҳам бежиз эмас. Бунга қўшимча партия фаоллари ва халқ вакилларининг жойлардаги сайёр тадбирларини янада кучайтириш мақсадга мувофиқдир.Токи юртдошларимизнинг ҳуқуқий маданияти юксалиб, юрт тақдирига ва бугунги тинч ҳаётимизга масъулият кўзи билан қарасин.

Кейинги вақтда республикамизда ҳар пайшанба “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланиб, ҳафтанинг шу кунида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар қатъий, аниқ ва тизимли равишда ўтказиб келинаётгани ўз самарасини бермоқда. Партиядошларимиз ҳам бу тадбирларда фаол иштирок этиб, жамоатчиликнинг, айниқса вояга етмаган ёшларнинг тўғри йўлдан адашиши ва жиноят кўчаларига кириб қолишига қарши курашмоқда. Маҳалалларда ўтказилаётган маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирларида иштирок этувчилар сони ортиб бораётганининг самараси жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлдар сони камайиб бораётганида кўзга ташланмоқда.

Юқоридагиларга қарамай бу борада хали олдимизда амалга ошириладиган қатор вазифалар турибди. Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, айрим ҳудудларда ишлар хўжакўрсинга, фақат қоғоз учун бажарилаётгани, бунинг оқибатида вазият ижобий томонга ўзгармаётганини инъкор этиб бўлмайди. Ҳамма жойда ҳам профилактик тадбирлар самарадорлиги етарли даражада таъминланмоқда, деб айта олмаймиз. Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш фақат ички ишлар органининг вазифаси деган эскича қарашдан воз кечиб, барча хушёрликни ошириши, жиноятчиликларга қарши биргаликда курашиши лозим. Токи хеч қандай куч бизни танлаган йўлимиздан адаштира олмасин. Оиламиз, маҳалламиз ва юртимиз тинчлигини сақлаш йўлида  масъулиятни унутмайлик.

Фотима СИДДИҚОВА,

Ҳалқ депутатлари Қўрғонтепа туман кенгаши депутати.

Тинчлигимиз ва осойишталигимиз ўз қўлимизда was last modified: Август 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »