ТЎЙГА ТЎЁНА УЙЛАР

29 Август, 18:06 • Қашқадарё вилояти, Муносабат, Мустақиллик байрами, Янгиликлар • 40 марта кўрилди • Комментариев к записи ТЎЙГА ТЎЁНА УЙЛАР нет

Ислоҳот инсон учун

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз янги уйларга эга бўлишди. Эътиборлиси, ушбу турар-жойлар боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оила фарзандларига ҳам ажратилганлигидадир.

Болалигидан “Муруват уйи” да тарбияланган Катерина Коноплёванинг ота-онаси қисматнинг оғир синовларига дуч келган эди.

Қарангки, ёруғ кунлар олдинда экан. Турмуш қурдилар. Онаси илк фарзандини- қизалоғини дунёга келтирди. Тақдирнинг туҳфасимикан, дилбанди эсон-омон туғилди. Қарши маданият ва туризм коллежини тамомлаб, ишлай бошлади. Энди эса бундай қувончли воқеа…

Катя каби бошпанасиз воҳадошларимиз учун “Мурувват уйи”да ажратилган 1 хона ошхона, ётоқхона, ҳатто ювиниш хонаси вазифасини ўтаётган эди. Ушбу шароитда ҳаёт кечирган Катя ва ота-онасига барча шароитлари мавжуд, жиҳозлари билан бирга бир хонали уй тақдим этилгани эса мўъжизанинг ўзи бўлди.

Кўрсатилган эътибор ва рағбатдан ҳамюртларимизнинг боши кўкка етди.

Ҳозир жуда ҳаяжондаман, ҳис- туйғуларимни сўз билан ифода этишга тилим ожиз, — дейди Катерина. – Бундай эътибордан тўғриси, бошим кўкка етди. Муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Албатта, бу яхшиликларига жавобан билимим, ҳаракатимни юртим ривожланиши, яна ҳам равнақ топиши йўлида сарфлашга ваъда бераман. Мустақил Ватаним корига яровчи комил инсон бўлсам, ўзимни бахтиёр одамлар қаторида кўрган бўлардим.

….Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин! Давлатимиз ёрдамга, меҳр ва мурувватга муҳтож фуқароларини асло ёдидан чиқармайди. Қарши шаҳрида умргузаронлик қилувчи Катя каби заиф, меҳр ва эътиборга муҳтож ҳамюртларимизга янги уй калитларининг топширилгани бунга яққол мисол.

 — Мени “Адолат” СДП Қарши шаҳар Кенгаши фаолларининг одамларни ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашлари учун олиб бораётган кенг қамровли ишлари қаноатлантиради, — дейди Катя. — Айниқса, партиянинг шаҳримиздаги барча маҳаллаларда “Адолат қабулхоналари”ни очиб, фуқароларнинг ўй-ташвишларини ҳал этаётганликлари кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Мен бугун жуда бахтиёрман. Барча юртдошларимни ҳам энг улуғ, энг азиз байрам истиқлолимизнинг 26 йиллиги билан чин қалбдан табриклайман.

Бошпанасиз инсон учун энг катта бахт ўз жойига эга бўлишдир. Шу маънода энди ҳамшаҳарларимизнинг кўнгли яна ҳам хотиржам.

Барчин АРДАЕВА,
партия фаоли.

ТЎЙГА ТЎЁНА УЙЛАР was last modified: Август 29th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »