Тўлқин АБДУСАТТОРОВ: Тошкент шаҳар туманларига депутатлик сайлови ўтказилади

2 Август, 14:57 • Депутат минбари, Марказий аппарат, Янгиликлар • 103 марта кўрилди • Комментариев к записи Тўлқин АБДУСАТТОРОВ: Тошкент шаҳар туманларига депутатлик сайлови ўтказилади нет

Жорий йилнинг 1 августида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан «Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги  Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Ушбу қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларига қуйидаги ўзгартишлар киритиш назарда тутилмоқда:

– шаҳар таркибидаги туманларда халқ депутатлари Кенгашларини ташкил этишга доир тақиқни чиқариб ташлаш;

– янги Кенгашлар ташкил этилиши муносабати билан шаҳарлардаги туманлар ҳокимларини лавозимга тасдиқлаш, шунингдек уларнинг ҳисоботларини эшитиш халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан амалга оширилишини белгиловчи тартиб ўрнатиш.

Мазкур таклиф этилаётган янгиликлар:

– пойтахт жамоатчилигига Тошкент шаҳридаги социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштироки ва ролини кучайтириш, туманларни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш имконини беради;

– маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор дастурларини амалга ошириш, туманларнинг бош планлари ва қурилиш қоидалари, маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг миқдорларини белгилаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ улар бўйича имтиёзлар бериш устидан назорат қилиш механизмни ўрнатилишини таъминлайди.

Тўлқин АБДУСАТТОРОВ, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Тўлқин АБДУСАТТОРОВ: Тошкент шаҳар туманларига депутатлик сайлови ўтказилади was last modified: Август 2nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »