Ҳуқуқий билимлар фаолликни оширмоқда

23 Август, 11:38 • Андижон вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 74 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳуқуқий билимлар фаолликни оширмоқда нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Шахрихон туман Кенгаши томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, қонунчилигимизга киритилаётган ўзгаришларни уларга етказиб бориш орқали қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни шу мақсадда партиянинг «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори» лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирлар кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Тумандаги Бўстон ва Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан ўтказилган сиёсий ўқувда Президентимиз бошчилигида республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатимиз раҳбарининг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида жойларда кенг жамоатчилик билан ўтказилаётган учрашувлар ва фуқаролар мурожаатларига бўлган эътибор хусусида сўз юритилди. Туман партия кенгаши «Аёллар қаноти» раиси Г.Эргашеванинг бу борадаги маърузаси эътибор билан тингланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши раиси Аъзамжон Холиқов:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг турли соҳа вакиллари билан ўтказаётган учрашувлари жамиятимиздаги қатор муаммолар ечимига йўл очмоқда. Шу маънода айтиш мумкинки, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида соҳа вакиллари билан учрашувида билдирган фикрлари айни дилимиздаги гап бўлди. Чунки таълим тизимини ислоҳ қилиниши эртанги кунимиз эгаларининг келажагини белгилайди. Шундан келиб чиқиб, фуқароларга бу борада атрофлича тушунча берилмоқда.

Юқоридагилар партиямизнинг сайловолди дастурида ҳам ўз ифодасини топган. Шундай экан, адолатчилар таълим тизимидаги ислоҳотларнинг олдинги сафида бориши зарур.

Маҳалла фаоллари ва хонадон эгалари билан мулоқотларда уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Сиёсий-ҳуқуқий билимларни ошириш баробарида хайрихохларимизни кўпайтириш, сафимизни ёшлар билан тўлдиришга эътибор қаратилди.

Акбаржон НАЗАРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Ҳуқуқий билимлар фаолликни оширмоқда was last modified: Август 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »