Ўқувчининг ўз формаси бўлсин

19 Август, 15:55 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 121 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўқувчининг ўз формаси бўлсин нет

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг турли соҳа вакиллари билан учрашувларда билдирган фикрлари ҳар биримиздан фаолликни талаб қилиш билан бирга бажарилиши лозим бўлган ишларни тўғри англаб етишга чақирмоқда. Шу маънода айтиш мумкинки, 16 август куни таълим тизимида олиб борилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботларини тинглаш мақсадида  ўтказган мажлисдаги фикрлари бугун кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.

Мажлисда Президентимиз ўқувчиларнинг формаси масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Мактаб ва коллежларда ўқувчиларнинг бир хил формаси бўлмоғи лозимлиги, бу жамиятда маърифатли, адолатли ва тенг ҳуқуқли муҳит яратишга ёрдам беришини билдирди.

Таъкидланганидек, ўқув йили олдидан ота-она фарзанди учун форма олади, Бироқ барча ота-оналар ҳам сифатли, талаб даражасидаги форма харид қилмоқда, деб айтиш қийин. Энг оғриқлиси, мактаб формасининг бир хилда эмаслиги.

Президентимиз айтганларидек. форма кийган боланинг маънавияти ўзгаради, маърифати ўзгаради. Масъулияти ва жавобгарлиги ҳам ўзгаради. Юқоридагилар биз адолатчиларни  кўнглимиздаги гап бўлди. Чунки Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик масалалари” лойихасида ёшлар тарбияси билан боғлиқ долзарб вазифалар қаторида ўқувчиларни бир хил формага ўтказиш масаласи илгари сурилган.

Ягона мактаб формасини жорий этиш ташаббуси билан 2015 йилда чиққанмиз. Ўтган давр мобайнида таълим муассасаларида масаланинг қанчалик долзарблигини ўрганиш  баробарида сезиларли ишлар амалга оширилди. Олиб борилган тарғибот ишлари натижасида аксарият мактаблар ўз формасига эга бўлди. Айниқса, Андижон шаҳри, Андижон. Мархамат, Жалақудуқ ва Олтикўл туманларида эришилган ютуқлар қувонарли.

Лойиха доирасида партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ҳамкор ташкилотларнинг вакилларидан тузилган ишчи гуруҳи таълим муассасалари ва маҳаллаларда жамоатчилик назорати тартибида иш юритмоқда. Ота-оналарнинг бу борадаги масъулиятини ошириш, ўқитувчилар билан биргаликда ўқувчилар орасида тушунтириш ишларини олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, Андижон шаҳридаги №30, №3, №21 ва №7 — умумтаълим мактабларида лойиха доирасида “Кийиниш маданияти ва ўқувчи формаси” мавзусида давра сухбатлари ўтказилди. Унга   ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилиб, сухбат якунида ижтимоий сўров ўтказилди. Қувонарлиси, кўпчилик таклифимизни қўллаб-қувватламоқда.

Халқ депутатлари Андижон шахар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида айни шу масала икки маротаба кўриб чиқилди. Партиямиздан сайланган халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Шохидахон Валиеванинг  ўз сайлов ҳудудидаги  мактабларда бу борада амалга ошираётган ишлари  мақулланди.

Мавзунинг долзарблигидан келиб чиқиб, бу ишга кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадга мувофиқдир. Давлатимиз раҳбарининг куюнчаклик билан  билдирган фикрлари зиммамиздаги масъулиятни янада оширди. Янги ўқув йили олдида аниқ режа асосида иш олиб боришга бошлади.

Бир сўз билан айтганда, ёшлар тарбияси ҳамма вақт долзарб аҳамият касб этган. Шу сабаб лойиҳа доирасида режалаштирилган ишларни давом эттириш андижонлик адолатчилар олдида турган энг муҳим вазифа демакдир.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон 
вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.

Ўқувчининг ўз формаси бўлсин was last modified: Август 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »