Ҳудудда муаммолар ўз ечимини топмоқда

24 Август, 17:02 • Бухоро вилояти, Ишчи гуруҳ, Янгиликлар • 79 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳудудда муаммолар ўз ечимини топмоқда нет

Хайрли амалларнинг қаноти узун бўлади. Шу кунларда кўчага чиқасизми, бозор оралайсизми, ижтимоий тармоқларга кирасизми, барчасида гап айланиб, бир мавзуга келади: Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилгани, шу асосда олиб борилаётган тизимли ишлар самарасида давлат идораларининг халққа эътибори кучайди, Халқ қабулхоналарида оддий одамларнинг мурожаатлари тингланмоқда, муаммо ва ташвишлари қисқа вақтда самарали ҳал этилмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қоракўл ва Шофиркон туман кенгашлари фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳлари партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида мазкур туманлардаги фуқаролар билан юзма-юз мулоқоти бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Қоракўл ва Шофиркон туман Кенгашларидаги партиядан сайланган депутатлик гуруҳи аъзолари, партия ходимлари ва хайрихоҳлар иштирок этди.

Қоракўл туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари “Тожикент” МФЙдаги ҳар бир хонадонда хайрли мақсадларни амалга ошириш учун бўлар экан, албатта, аҳоли билан суҳбат қилиб, бугунги кунда қабул қилинаётган янги қарор ва фармонлар билан таништириб ўтишди.

Учрашувлар мобайнида “Тожикент” маҳалла фуқаролар йиғини сайловчилари Жасур Ҳамдамов, Зиёдулло Нарзуллаевлар ҳудудда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларидан ҳисобланган сартарошхонанинг йўқлиги, бу эса аҳолига бир неча қийинчилик келтириб чиқаётганлиги юзасидан партия гуруҳи аъзоларига мурожаат этишди. Мазкур масала юзасидан партия фаоллари “Тожикент” қишлоғи тадбиркорларини жалб этган ҳолда, ҳудудда сартарошхона хизмати бунёд этилди.

Ижтимоий ҳимоянинг асосий йўналишларидан бири – бу аҳолининг муҳтож, кам таъминланган қисмларига моддий ёрдам, нафақалар ва бошқа имтиёзлар беришдан иборат.

Партиянинг Шофиркон туман Кенгашида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳам тумандаги “Хўжа Ориф” қишлоғида бўлиб, фуқаролар билан олиб борган мулоқотлари давомида мавжуд камчиликларнинг ечимини топишда ўз ҳиссаларини қўшишди.

Жумладан, “Хўжа Ориф” қишлоғи “Беклар” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Нафиса Норпўлатова мурожаатига кўра, фуқаро кам таъминланган оилалар рўйхатида туришига қарамасдан, маҳалла томонидан моддий ёрдам ажратилмаётганлиги юзасидан, партия ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла фаолларини жалб этган ҳолда фуқаро шароити қонун доирасида ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида маҳалла томонидан моддий ёрдам тайинланди.

Ҳудуддаги жойида ҳал этилмай қолган баъзи муаммоларга маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан депутатлик назорати ўрнатилди.

Ҳар қандай муаммо ҳудудда ўз ечимини топса, фуқароларнинг партиямиз ходимларига бўлган ишончи янада ошади. Бу эса барчамизни масъулият билан ишлашга ундайди.

Партия ишчи гуруҳлари ҳар бир муаммони ўрганиб, аҳолининг яшаш тарзи билан танишиб, мавжуд камчиликларнинг амалий ечимини топишда астойдил ҳаракат қилмоқда.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Ҳудудда муаммолар ўз ечимини топмоқда was last modified: Август 24th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »