Устувор вазифалар белгилаб олинди

4 Август, 11:15 • Пленум, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 96 марта кўрилди • Комментариев к записи Устувор вазифалар белгилаб олинди нет

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг XIV Пленуми бўлиб ўтди. Пленумга Кенгаш аъзолари билан биргаликда партиянинг фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, партиянинг ҳудудий Кенгаш депутатлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган устивор вазифалар юзасидан партия Хоразм вилоят Кенгашининг 2017 йил иккинчи ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида вилоят Кенгаши раиси Икрам Абдуллаевнинг маърузаси тингланди.

Таъкидланишича, Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳаларини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнлари изчил давом эттирилмоқда. Шу муносабат билан партия ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳларининг иш услубини тубдан ўзгартириш, жумладан, аҳоли билан доимий мулоқотлар олиб бориш, аҳолини ўйлантираётган ҳаётий долзарб муаммоларни бартараф қилишда фаол иштирок этиш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор масалаларни ҳал этиш борасидаги ташаббускорликни ошириш каби тадбирларни самарали ташкил этишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Йиғилиш давомида партиянинг вилоят Кенгаши фаолияти танқидий-таҳлил қилинди. Жумладан, “Ёш адолатчилар” қаноти, “Аёллар” қаноти, депутатлик гуруҳлари ҳамда бошланғич партия ташкилотлари фаолияти замон талабига жавоб бера олмаётгани тўғрисидаги танқидий муносабатлар, фикр ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан слайдлар орқали иштирокчиларга тушунчалар берилди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, вакиллик органлари, хусусан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, сиёсий партияларнинг жойлардаги Кенгашлари, депутатлик гуруҳлари ҳамда депутатлар ўз ваколатларини тўлиқ ва самарали амалга оширмаган. Бундай салбий ҳолат барча шаҳар ва туман Кенгашларида ҳам кўзга ташланмоқда. Айниқса, айрим бошланғич партия ташкилотлари, жумладан, Урганч шаҳар “Гулчилар” маҳалла фуқаролар йиғини, Урганч туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Гурлан туман “Эшимжирон” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги ва бошқа бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, туман Кенгаши сессияларига масала киритиш, тадбирлар кўламини оширишдаги йўл қўйилган камчиликларга нуқта қўйиш вақти келгани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчилар диққат марказида бўлди.

Йиғилиш сўнгида келгуси чора-тадбирлар режаси белгиланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Устувор вазифалар белгилаб олинди was last modified: Август 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »