Ўтмишсиз келажак йўқ

10 Август, 14:12 • Қашқадарё вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 112 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўтмишсиз келажак йўқ нет

Маънавият-инсон қиёфаси, жамият қиёфаси. Аслида юртнинг ривожи ҳам маънавиятга боғлиқ. Шу боис Президентимиз адабиёт, санъат, маданият ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан видеоселектор йиғилишида бу масалага алоҳида эътибор қаратгани ва соҳага оид бир қатор таклифларни илгари сургани катта воқеа бўлди.

Дарҳақиқат, ўтмишсиз келажак йўқ. Бир вақтлар ўтмишидан мосуво бўлган бизнинг халқимиз, миллатимиз учун бу сўзларнинг қадри янада юксак. Аслида дунёда буюк кишилар етказиб берган шундай улуғ юрт кимларнингдир тазйиқи остида тан олинмай келинди. Мана бугун дунё билан бўйлашаётган республикмиз ўз мулкига эга бўлди. Президентимиз бошчилигида унутилган бебаҳо қадриятларимиз, номи қораланган бобокалонларимизнинг дурдона сўзлари маънавиятнинг энг юксак чўққилари дея эътироф этилаяпти.

 Мустақил мамлакатимизнинг ажралмас қисми Қашқадарё воҳаси ҳам  улуғ донишмандлар, буюк алломалар юрти. Халқимиз орасидан иқтидорли олиму-фузалолар, шоиру санъаткорлар, етук давлат арбоблари етишиб чиққан. Аммо собиқ иттифоқ тузуми даврида ўзбек халқимиз узоқ вақт ўтмишидан ва қадриятларидан айро бўлиб яшади. Миллий туйғулардан йироқлашди. Ёт ва бегона маънавиятга бўйсуниб келинди. Энди эса халқимизнинг қалбида чўкиб қолган қадриятларни юзага чиқариш лозим. Юртимизда Баҳоуддин Нақшбанд, Улуғбек, Абдулла Қодирий, Файзулла Хўжаев, Чўлпон, Фитрат каби ўнлаб зотларнинг  номи замонлар чангидан тозаланиб, ҳурматлари жойига қўйилди. Айни кунларда бу  каби хайрли ва савоб ишлар биргина бизнинг вилоятимизда ҳам  кенг кўламда олиб борилаяпти. Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан улуғ аллома бобомиз Абу Муин Насафийнинг бой меросини ўрганиш, у киши қолдирган қалб мулклари, илм сарчашмаларидан бугунги авлод вакилларини баҳраманд этиш чораси кўрилаяпти. Шу билан бирга Абу Муин Насафий мангу қўним топган гўшани ободонлаштириш ва одамлар қадами  узилмайдиган зиёратгоҳга айлантириш ҳаракатида ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов хотирасини абадийлаштириш борасида ҳам хайрли ишлар қилинмоқда.

Умуман олганда, меҳр-мухаббат, инсоф, диёнат, эътиқод сингари энг соф туйғуларни мажбуран қалбга сингдириш оғир. Инсон асли ана шу тушунчалар билан инсон.Мен “Адолат” социал-демократик партиясининг вакили сифатида Президентимиз томонидан илгари сурилган барча таклифлар жуда ўринли деб ҳисоблайман. Бундан кейинги фаолиятимда мамлакатимиз келажагини барпо этадиган етук кадрлар тайёрлашга катта ҳисса қўшаман.

Истиқлол йилларида давлатимиз томонидан ижодкор зиёлиларни қўллаб-қувватлаш борасида ўндан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Президентимизнинг ижодкор зиёлилар билан учрашувида ҳам маданият ва санъат аҳли ижодкорларни иш, қалам ҳақи, прописка масаласи, арзон уй-жой таъминоти, ижод қилиш учун шароитлар яратиш, ижодий уюшмаларга ҳомийлар бириктирилиши оламшумул аҳамиятга эгадир. Бундан ташқари, Президентимизнинг ижодкор зиёлилар олдига замонамиз қаҳрамонлари образини яратиш масаласини кўндаланг қўйишлари ҳам бежиз эмас албатта.

Сир эмаски, кейинги йилларда тўй-маъракаларни ўтказишда баъзи фуқароларимиз томонидан ортиқча дабдабабозликка йўл қўйилмоқда. Ёшларнинг турли диний оқимларга аралашиб қолаётганлиги ҳам юртбошимиз назаридан четда қолмади. Ана шу кундалик ҳаётимизда учраётган муаммоларни бартараф этишда биз ижодкор зиёлилар кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб боришимиз, халқимизнинг маънавиятини юксалтириш борасида кўп иш қилишимиз зарур.

Ўроз ЭШҚОБИЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли.

Қарши шаҳар маданият ва туризм
коллежи директори.

Ўтмишсиз келажак йўқ was last modified: Август 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »