Уюшмаган ёшлар даврасида…

25 Август, 12:22 • Давра суҳбати, Ёш адолатчилар, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 106 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшлар даврасида… нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар қаноти” Пастдарғом туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги Олтиқаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида партия фаоллари, “Ёш адолатчилар” қаноти туман Кенгаши аъзолари, маҳалла ёшлари иштирокида “Биз мустақил ёшлармиз, иллатларга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол вояга етишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, уларга замонавий билим ва касб-ҳунар сир-асрорларини чуқур ўргатиш масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Шу боисдан ҳам бугунги глобаллашув замонида “Ўз болангни ўзинг асра” деган ибора ҳаётимизга тобора чуқур кириб келаётган бир пайтда ёшларимиз саломатлиги ва ҳаётига хавф солувчи турли салбий иллатларнинг олдини олиш, бу борада олиб борилаётган тарғибот ишлари кўламини янада кенгайтириш, тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлаш долзарб масалалардан саналади.

Ҳасанов Камолиддин “Ёш адолачилар” қаноти фаоли:

Биз ёшлар давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, турли салбий иллатларга қарши мардона кураш олиб бориб, адолатли фуқаролик жамияти барпо этишдек эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшишда фаол ва ташаббускор бўлмоғимиз зарур, бу бизнинг ватанимиз олдидаги фарзандлик бурчимиз. Ёшлар қаноти фаоли сифатида тенгдошларимиз орасида олиб бораётган фаолиятимиз асосида ҳам айнан шундай мақсадлар мавжуд.

Гулмира Бобоева “Аёллар қаноти” фаоли:

Партиямиз сафида ҳар томонлама баркамол тарафдорларни ошириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун шароит яратиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда маҳаллалар қошида “Адолат” спорт тўгараклари ёки қизлар учун турли хил касб-ҳунар тўгараклари ташкил этилса, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни ҳам кенг даражада қамраб олишга эришган бўлар эдик. Энг муҳими, ёшларимиз салбий иллатлар домига тушиб қолишини олди олинади.

Тадбир сўнгида барча иштирокчилар маҳаллаларда мана шундай тадбирларни кўпроқ ташкил этиш лозимлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашдилар. Зеро, бундай салбий иллатларга қарши курашиш, маънавий-маърифий тадбирларни кўпайтириш ва жадаллаштиришни бугунги куннинг, замоннинг ўзи талаб этмоқда.

Тоҳир УСАРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
“Ёш адолатчилар” қаноти Пастдарғом туман Кенгаши раиси.

Уюшмаган ёшлар даврасида… was last modified: Август 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »