Уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш – бандликни таъминлаш гарови

29 Август, 15:35 • Давра суҳбати, Ёш адолатчилар, Партия лойиҳаси, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 66 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш – бандликни таъминлаш гарови нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси мамлакат келажагини етук, баркамол, ўз касбини пухта эгаллаган, ватанпарвар ёшлар қўлида, деб ҳисоблайди.

Шу жиҳатдан партия фаоллари томонидан ёшлар билан турли учрашув, давра суҳбати, кўрик-танлов ва бошқа тадбирлар ўтказилганда ёш авлод айниқса, уюшмаган ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларда китобхонлик, меҳнатсеварлик, юрт тараққаётига бел боғлаш каби кўникмаларни шакллантириш ҳамда касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлашга эътибор қаратиб келмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Чилонзор тумани партия Кенгаши томонидан “Гавҳар” маҳалласида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Уюшмаган ёшлар билан мулоқот” мавзусида давра суҳбати ҳам уюшмаган ёшлар қизиқишларини ўрганиш, меҳнатга жалб қилиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига қаратилди.

Тадбирда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Чилонзор туман партия Кенгаши ходимлари, туман ҳокимияти масъул вакиллари, маҳалла фаоллари ва уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Таъкидланганидек, эртамиз эгаларининг юрт тақдири ва келажагини ҳал қилувчи катта қудратга айланиши учун уларни юртга фидойи, ташаббускор этиб тарбиялаш катта аҳамиятга эга. Шу боис, мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларнинг замонавий билим ҳамда касб-ҳунар соҳиби бўлиши, жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллаши учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Бироқ соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотларга қарамай ютуқлар билан бирга, камчиликлар ҳам йўқ эмас. Шулардан бири – коллеж битирувчилари, айниқса, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш масаласидир.

Омонулла Ибрагимов, Ўзбекистон “Адолат” СДП халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати:

Президентимизнинг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси, ҳудудлардаги ишга жойлашишга муҳтож фуқаролар, айниқса, банд бўлмаган ёшлар ва имконияти чекланган шахсларни иқтисодиёт ҳамда меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш муҳим вазифамиздир. Шу билан бирга маҳалларда ижтиомий фаол, маълум малака ва касб-ҳунарга эга, бироқ уйда ўтирган ёшлар, аёлларни меҳнатга жалб қилиш, ўзаро устоз-шогирд анъанасини йўлга қўйиш маҳалладаги уюшмаган ёшлар, аёллар бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Тадбир давомида маҳалла ёшлари ўзларининг тикувчилик, каштадўзлик, ҳунармандчилик намуналари, бадиий чиқишлари билан иштирок этишди.

Муқаддас Пўлатова, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети талабаси:

Мен бир неча йиллардан бери тикувчилик билан шуғулланиб келаман. Миллий матоларимиздан тикилган кўйлак, турли кийим-кечаклар маҳалламизнинг каттаю-кичиги ҳавасини келтиради. Шунингдек, маҳалламиз қошида тикувчиликка қизиқиши бор қизлар учун тўгарак ташкил қилинган бўлиб, мен уларда кўпгина шогирдларни ўз атрофимга жамлаганман. “Меҳнат, меҳнатнинг таги – роҳат” деганларидек, қўлимдаги ҳунарим орқали уй рўзғорнинг кам-кўстига ҳам қарашиб тураман.

Зулфия Таджиева, Чилонзор тиббиёт коллежи ўқувчиси:

Бугунги тадбирда иштирок этиш орқали уйда туриб, турли пишириқ, ҳунармандчилик намуналари, каштадўзлик, зардўзлик, келин сарполари ва бошқа маҳсулотлар тайёрлаб сотиш хотин-қизлар учун жуда ҳам қулай эканлигига амин бўлдим. Бугунги тадбирдан ўзим учун тўғри чулоса чиқариб, қизлар билан бирга ҳунар ўрганаман. Зеро, ёши улуғларимиз таъкидлаганидек, “Ҳунар, ҳунардан – унар”, “Ҳаракатинг – соғлигинг, меҳнатинг – бойлигинг”, деб бежизга айтишмаган.

Тадбир якунида уюшмаган ёшлар фикр-мулоҳазалари ва қизиқишларини инобатга олиб, маҳалла қошида ташкил этилган касб-ҳунар тўгаракларига жалб этилди.

Феруз ЖЎРАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби.

Уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш – бандликни таъминлаш гарови was last modified: Август 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »