УЮШМАГАН ЁШЛАРНИ ЖАМЛАШ ВА СОҒЛОМ ҲАЁТГА ТОРТИШИМИЗ ЗАРУР

30 Август, 18:50 • Партия лойиҳаси, Сурхондарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 42 марта кўрилди • Комментариев к записи УЮШМАГАН ЁШЛАРНИ ЖАМЛАШ ВА СОҒЛОМ ҲАЁТГА ТОРТИШИМИЗ ЗАРУР нет

Маълумки, давлатимиз томонидан ёшлар сиёсатига қаратилган ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада қабул қилинган қонун хужжатлари партия вакиллари зиммасидаги масъулиятни ошириб, келажагимиз эгаларини доим қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва иш билан бандлигини таъминлашга чақирмоқда. Партиявий тадбирлар орқали ёшларни жамоатчиликка тортиш, қўллаб-қувватлаш ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш ҳам эътиборлидир. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида!” лойиҳаси доирасида айни шу мақсадга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга ошириляпти.

Шу хусусда куни кеча Термиз шаҳридаги “Меридиан” меҳмонхонасининг футбол майдонида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ва Термиз шаҳар Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг 26 йиллигига бағишлаб, “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида шаҳарнинг уюшмаган ёшлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада шаҳардаги “Миробод”, “Дўстлик”, “Ўзбекистон”, “Алпомиш”, “Боғишамол”, “Катта боғ”, “Паттакесар” маҳалла фуқаролар йиғинларидан уюшмаган ёшлар қатнашишди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спортга меҳр уйғотиш ва спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат эди.

Бўлиб ўтган беллашувда майдонда уюшмаган ёшлардан иборат “Юлдуз” МФЙ нинг “Сурхон” жамоаси “Меҳробод” МФЙнинг “Алпомиш” жамоаси, “Жайхун” МФЙнинг “Ёшлар” жамоаси, “Катта боғ” МФЙнинг “Қалдирғочлар”, “Паттакесар” МФЙнинг “Ёш адолатчи” ва “Дўстлик” МФЙнинг “Бунёдкор” жамоалари куч синашишди.

Шиддат билан кечган мусобақада “Юлдуз” МФЙнинг “Сурхон” жамоаси рақиблардан анча устунлигини намойиш этди. Финалда “Юлдуз” МФЙнинг “Сурхон” жамоаси “Меҳробод” МФЙнинг “Алпомиш” жамоаси билан куч синашиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шерали Холбоев, Ўзбекистон “Адолат”СДП Термиз шаҳар Кенгаши раиси:

Ушбу ўтказилган мусобақа маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни жамлаш, уларни соғлом ҳаётга тортишда кўмак берувчи воситадир. Мамлакатимизда уюшмаган ёшларни жамоастчиликка жалб этишга қаратилаётган алоҳида эътибор, айниқса уюшмаган ёшларга қилинаётган эътибор диққатга сазовордир. Бугунги мусобақа ҳам уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Наврўз Шерматов, “Сурхон” жамоаси аъзоси:

Мусобақа учун яхши тайёргарлик кўрдик. Жамоамиз билан астойдил ғолиблик учун кураш олиб бордик. Бизнинг бу ғалабамиз ўйлаймизки, энг улуғ ва энг азиз байраммиз арафасида жамоамиз номидан муносиб туҳфа бўла олади.

Тадбир якунида ғолиб жамоаларга ва ўйин давомида яхши кўрсаткичларга эга бўлган ёшларга партия вакиллари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,
Ўзбекистон “Адолат”СДП
Сурхондарё вилояти матбуот котиби.

УЮШМАГАН ЁШЛАРНИ ЖАМЛАШ ВА СОҒЛОМ ҲАЁТГА ТОРТИШИМИЗ ЗАРУР was last modified: Август 30th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »