Ўзбекистон “Адолат” СДП ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасида меморандум имзоланди

10 Август, 16:55 • Марказий аппарат, Муҳим хабарлар, Пленум, Янгиликлар • 77 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбекистон “Адолат” СДП ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасида меморандум имзоланди нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг VIII Пленуми доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Акмал Бурханов ушбу меморандумга имзо чекдилар.

Ўзаро ҳамкорлик меморандуми 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланишининг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада юксалтириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш, ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ва вазифаларнинг реал ҳаётдаги ижросини таъминлашга қаратилган амалий тадбирлар ўтказиш, ушбу масалаларда сиёсий партия, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва самарадорлигини юксалтириш мақсадида тузилди.

Битимда белгилаб қўйилганидек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Марказ Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш, шунингдек Давлат дастурида назарда тутилган қонун, қонуности ва бошқа хужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш юзасидан таклифлар берадилар ва суд-ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини ислох қилиш, ушбу соҳаларни янада ривожлантиришда хорижий тажрибаларни ўрганиш ишларини ташкил қиладилар.

Шунингдек, имзоланган меморандум доирасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзолари “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда жойларда муаммоларни аниқлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, сўровномалар олиб бориш каби вазифалар билан шуғулланадилар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »