Ўзбекистонда қиймати 50 минг сўм бўлган янги банкнотлар пайдо бўлади

15 Август, 15:22 • Янгиликлар • 136 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбекистонда қиймати 50 минг сўм бўлган янги банкнотлар пайдо бўлади нет

22 августдан бошлаб Марказий банк қиймати 50000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради.

Қиймати 50000 сўм бўлган пул белгилари ҳимояланган қоғозда тайёрланган. Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида “Дарча” ва “3Д” эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган.

Олд томонининг марказида Мустақиллик майдонидаги «Эзгулик» аркаси тасвирланган.

Марказда Ўзбекистон Республикасининг ҳошияланган харитаси жойлашган бўлиб, унинг фони «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмали такрорланувчи микроматн кўринишида ишланган.

Банкнотнинг орқа томони марказида “ANJUMANLAR SAROYI” меъморий биноси тасвирланган.

Барча тасвирлар ва ёзувлар пайпаслаганда аниқланадиган ифодаланган рельефга эга.

Шунингдек, банкнотда унга хос бўлган бошқа рамзлар ҳам бор.

Муомалага чиқарилаётган банкнотлар, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

Ўзбекистонда қиймати 50 минг сўм бўлган янги банкнотлар пайдо бўлади was last modified: Август 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »