Узунқишлоққа ичимлик суви келтирилди

7 Август, 17:13 • Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 128 марта кўрилди • Комментариев к записи Узунқишлоққа ичимлик суви келтирилди нет

Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами кайфияти кезиб юрган айни кунларда юртимизнинг қай бир гўшасида бўлмайлик, халқимиз дилида қувонч ва ифтихор, шукроналик кайфияти ҳукмрон эканлигининг шоҳиди бўламиз. Айниқса, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида муносабати билан жамиятимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган янгиланишлар одамларнинг турмуш фаровонлиги ошиб бораётганида намоён бўлмоқда.

Президентимиз томонидан жорий йилда депутатларимизга халқ билан мулоқотда бўлиб, оғирини енгил қилиш, дард-у ташвишларини, муаммоларини ҳал этиш масалалари устувор вазифа этиб белгиланган эди. Ана шундан келиб чиқиб, ҳар ойнинг дастлабки ўн кунлигида парламент вакиллари томонидан жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш ишларининг тизимли йўлга қўйилгани ўз самарасини бермоқда.

Жорий йилнинг июнь ойи бошида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров бошчилигида депутатлар Узун туманида бўлганида Узунқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан ичимлик суви муаммоси кўтарилган эди.

Н.Умаров ташаббуси билан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳа ишлаб чиқилиб, амалга оширишга киришилди.

Қисқа муддат ичида маҳалладаги мавжуд сув иншоотларини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари тугатилиб, аҳолига тоза ичимлик суви келтирилди.

Айтиш жоизки, лойиҳага мувофиқ маҳалладаги 2 та артезиан сув қудуғини таъмирлаш ва 2 та сув насослари ўрнатиш, мавжуд сув минорасининг яроқсиз ҳолга келиб қолган 500 метр узунликдаги сув қувурларини алмаштириш ишлари режалаштирилган эди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун республика “Экосан” халқаро экология ва саломатлик жамғармаси томонидан 30,5 миллион сўм ҳомийлик маблағи ажратилди. Ушбу маблағ ҳисобидан 1 та ЭЦВ-6 сув насоси ва унга тегишли электрокабеллар, 1 та каскал қурилмаси ва темир сув қувурлари харид қилинди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари қисқа муддатда сифатли бажарилиб Узунқишлоқ маҳалласи аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди.да ташаббуси билан маҳалладаги мавжуд сув иншоотларини реконструкция қилиш ишлари тугатилиб 2 та артезиан қудуғи тўлиқ қайта таъмирланиб ишга туширилди ва аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Куни кеча бўлиб ўтган ушбу ичимлик суви қувурини фойдаланишга топшириш маросими маҳалла аҳли учун байрамга айланиб кетди.

Дарҳақиқат, сув келтирган элда азиз, дейдилар Бу хайрли ишлар туфайли қишлоқ аҳолисининг ўз вакилларига бўлган ишончи ортди. Бундай хайрли ишлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли халқимиз фаровонлиги ошиб, юртимиз янада гуллаб-яшнайди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Узунқишлоққа ичимлик суви келтирилди was last modified: Август 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »