ВАТАН ИЧРА САЙР

28 Август, 19:21 • Қашқадарё вилояти, Муносабат, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 91 марта кўрилди • Комментариев к записи ВАТАН ИЧРА САЙР нет

Обод ва озод Ватан, эркин ҳаёт нафаси, ойдин тонгларимиз мустақил Ўзбекистон халқини улуғ келажак сари бошламоқда. Бизнинг тинчлик осойишталигимиз бугунги кунда Президентимиз раҳнамолигида Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган барча эзгу ишлар том маънода давлатимизнинг табиий бир ҳолатига айланди. Серқуёш Ўзбекистонимизнинг қай бир гўшасига борманг, ҳаракатлар стратегияси боис улкан ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўласиз. Тез ва барқарор, шиддат билан ривожланиб, ўзгариб бораётган шаҳар, қишлоқларимизга қарасак, ўзимизни бутунлай янгиланган ҳис қиламиз. Албатта, дунё тамаддунида Ўзбекистоннинг ҳам ўз баланд ўрни борлиги барчамизнинг кўнглимизни тоғдай ўстиради.

Мутахассисларнинг фикрича, иш ва оила, рўзғор ташвишларини бир муддат унутиб, тинч ва сўлим гўшаларда сайр қилиш, ҳордиқ чиқариш ҳар бир киши учун кони фойда экан. Бу ҳаётдан мамнунлик ҳиссини оширади.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ташаббуси ва бевосита ғамхўрлиги туфайли жорий йилнинг 25-26 август кунлари воҳамизнинг шаҳар ва барча туман партия Кенгашлари раислари мамлакатимиз пойтахти азим Тошкент шаҳрига саёҳат қилдилар. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26-йиллиги арафасида уюштирилган бу саёҳат баҳонасида сўнгги йилларда ҳамиша навқирон шаҳарда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдик. Албатта пойтахтимиз қиёфасидаги бундай улуғвор ўзгаришлардан ҳақли равишда фахрланиб, мустақиллигимиз берган бундай имкониятларнинг улуғ бахт эканлигини қайта-қайта эътироф этдик.

Сафаримиз давомида “Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан амалга оширилган ишлар: камчилик ва уларни бартараф этиш истиқболлари” мавзуидаги сиёсий Форумда ҳам иштирок этдик. Шунингдек, “Адолатли қайнона” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бизда яхши таассурот қолдирди. Бундан ташқари, пойтахтимизнинг қоқ марказида жойлашган “Бахтиёр она” ҳайкали пойига ҳам гулчамбар қўйдик. Умуман, гўзал Тошкентимизнинг қай бир кўчасида бўлмайлик, ҳалқимизнинг азалий қадриятлари меҳмондўстлиги яратувчанлигига интилиш давом этаётганидан баҳраманд бўлдик. Тоза-озода кўчалар, хиёбонлар, бир-биридан чиройли сайлгоҳлар, турар жойлар, осмонўпар кўп қаватли уйлар, давлат идоралари, ҳалқаро маросимлар саройи, кўнгилочар маданият масканлари, фавворалар, қўйингки, барча-барчаси узукка кўз қўйгандек, кишини ўзига мафтун этади. Шаҳарда умургузаронлик қилаётган одамлар билан суҳбатлашганимизда, улар озод ва обод, фаровон ҳаёт кечираётганликларидан мамнун эканликларини изҳор қилдилар. Шаҳарнинг диққатга сазовор қаерида бўлмайлик, буюк ўзгаришлардан кўнгли тўлмаётган одамни асло учратмадик.

Ҳа, бугун ҳаёт мутлақо ўзгарди. Шундай жаннатмонанд юртимиздаги эркин ва обод ҳаётнинг асоси албатта ушбу юртда инсон манфаатлари юқори ўринга қўйилаётганлиги ифодасидир.

Биз фаоллар мароқли, эркин саёҳат қилишимиз учун ана шундай имконият яратиб берган партия Сиёсий Кенгаши раҳбарларига ва ташкилий ишларда беғараз ёрдамларини аямаган Марказий аппарат ходимларига самимий миннатдорчилик билдирамиз. Шубҳасиз, партиядошларимизнинг мазмунли дам олиши, маданий ҳордиқ чиқаришига йўналтирилган бу каби хайрли ишлар келгусидаги фаолиятимиз самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Сиёсий Кенгаш ташаббуси билан ташкил этилган тадбирлардаги иштирокимиз эса сиёсий билимларимизни кенгайтиришга туртки бўлади.

Руйиддин РАУПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси.

Гулноза РАДЖАБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қарши шаҳар Кенгаши раиси.

ВАТАН ИЧРА САЙР was last modified: Август 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »