Вилоят – туман-шаҳар – БПТ

29 Август, 13:04 • Бухоро вилояти, Ишчи гуруҳ, Муносабат, Янгиликлар • 62 марта кўрилди • Комментариев к записи Вилоят – туман-шаҳар – БПТ нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июльдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида партиялар фаолиятига алоҳида эътибор қаратар экан, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан қатор вазифаларни берди. Айни берилган вазифаларнинг бажарилаётганлиги ҳамда туман ва шаҳар Кенгашларидаги фаолиятнинг қай даражада ижобий томонга ўзгараётганлиги, шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаолиятлари билан яқиндан танишиш мақсадида партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Мақсуд Ҳамидов туман ва шаҳар Кенгашларида бўлиб, улар билан танишди.

Жумладан, партиянинг Когон шаҳар Кенгашида бўлганида дастлаб ўтказилган тадбирлар сони ва сифатига эътибор қаратди. Уларнинг баённомалари билан танишди. Баъзи мавжуд камчиликларнинг борлиги тўғрисида тўхталиб ўтар экан, уларни бартараф этиш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини берди. Шунингдек, ҳудудларда бўлиб, фуқароларнинг мурожаатлари қай даражада ўрганилганлигини таҳлил этди.

7 нафар депутатни бирлаштирган Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи фаолиятларини кўрар экан, албатта, ҳар бир депутат ўз ишига жиддий ёндашиши ҳамда фуқаролар мурожаатини эътибордан четда қолдирмаслигини таъкидлади.

Партия вилоят Кенгаши вилоятдаги Бухоро туман ва Қоровулбозор туман Кенгашларида бўлганида бир қатор муаммоларнинг борлигини кўриб, давлатимиз раҳбари маърузаларидан келиб чиққан ҳолда ўз вазифаларига ижобий ёндашишлари, масъулиятни ҳис этган ҳолда эътиборли бўлишларини қайд этиб ўтди. Хусусан, партиянинг Бухоро туман Кенгашида бўлганида аъзолар сонини янада кўпайтиришга, ҳар бир ҳисоботни ёзганда албатта, реалликка асосланишга эътибор қаратди. Шу билан бирга туман халқ таълими бўлимида бўлиб, партиямизнинг мақсад ва вазифалари, ғоялари тўғрисида суҳбат ўтказди.

Мақсуд Ҳамидов партиянинг Қоровулбозор туман Кенгашида бўлганида маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятини танқид остига олди. Хусусан, 5 нафар депутатни ўз ичига олган депутатлик гуруҳи аъзолари партиянинг туман Кенгаши билан алоқаси йўқлиги, гуруҳ томонидан 2017 йилнинг  бугунги кунига қадар  доимий комиссия йиғилиши, туман сессияларига бирорта  партиянинг сайловолди дастури лойиҳаларидан келиб чиққан ҳолда масалалар киритилмаганлиги жуда катта эътирозга сабаб бўлди. Шунингдек, депутатлар фаолиятларининг йиғма жилди шакллантирилмаганлиги, фуқаролар билан яқиндан мулоқот ўрнатилмаганлиги ўрганилиб, улар билан жиддий шуғулланиш зарурлиги айтилди.

Қоровулбозор туман Тиббиёт бирлашмаси бош врачи ва ходимлари билан давра суҳбати ўтказилиб, партиянинг мақсад ва вазифалари, ғоялари ҳақида маъруза қилинди  ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси ходимларидан партия сафига янги аъзолар қабул қилинди.

Партиянинг ҳар бир туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига эътибор қаратилар экан, айни бор муаммоларни бартараф этишга қатор вазифалар берилди.

Партиянинг вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Мақсуд Ҳамидов партия туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятларини ўрганишда давом этмоқда.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Вилоят – туман-шаҳар – БПТ was last modified: Август 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »