ЯНГИ ҚУРИЛГАН УЙЛАР ИПОТЕКАСИГА ТОШКЕНТ ПРОПИСКАСИ ИЛОВА ҚИЛИНАДИ

31 Август, 18:30 • Расмий хабарлар, Янгиликлар • 36 марта кўрилди • Комментариев к записи ЯНГИ ҚУРИЛГАН УЙЛАР ИПОТЕКАСИГА ТОШКЕНТ ПРОПИСКАСИ ИЛОВА ҚИЛИНАДИ нет

Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2090-15, 2017 йил 22 август) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўрнатилишича, пойтахт ва пойтахт минтақасида доимий пропискага эга бўлмаган шахслар фақат янги қурилган уйлардан ва фақат қуйидаги шартларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олишга ҳақли:

  • республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан сотиб олинадиган кўчмас мулк қиймати ЭКИҲнинг 2500 бараваридан кам бўлмаслиги керак;
  • яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан сотиб олинадиган кўчмас мулк қиймати шартнома тузилган санадаги Марказий банк курси бўйича қиймати 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаслиги керак.

Бу – муҳим! Иккала ҳолатда ҳам сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоблар мажбурий тартибда банк ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон миллий валютасида амалга оширилади.

Бунда янги қурилган кўчмас мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, турар жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан 3 йил ўтмаган мол-мулк тушунилади.

Битимни нотариал тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади (Йўриқноманинг III боби 3-параграфида кўзда тутилганлар билан бир қаторда):

  • республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан -қиймати ЭКИҲнинг 2500 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулк учун пул маблағларини сотувчининг банк ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, агар ушбу кўчмас мулк банк кредити ҳисобига сотиб олинганда кредит шартномаси, бундан кўчмас мулк тўлов мажбурияти кечиктирилган ҳолда сотиб олинган ҳоллар мустасно (масалан, сотувчи жами суммани бирор бир вақт даврида қисмларга бўлиб олишга рози бўлган тақдирда – таҳр.);
  • яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан — қиймати шартнома тузилган санада 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган кўчмас мулк учун хорижий валютани Ўзбекистоннинг ваколатли банкига сотганлиги ҳақидаги ҳамда ушбу хорижий валютани сотиш орқали олинган миллий валютадаги пул маблағлари сотувчининг банк ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга битимни тўловни кечиктириш шарти билан тузишга рухсат берилади. Ушбу битимни тасдиқлаган нотариус кўчмас мулк объектини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги маълумотларни “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади. Бунда кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ шартномада назарда тутилган пул маблағлари сотувчининг банк ҳисобварағига тўлиқ ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда бекор қилинади.

Маълумот учун: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмасдан юқорида кўрсатилган битимларни тузиш имконияти 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастуриданазарда тутилган (батафсил — бу ерда). Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 527-сон қарори билан нотариал тасдиқлаш учун давлат божининг алоҳида ставкалари ўрнатилган (шарҳимизга қаранг).

Таҳририятдан: Гарчи қонунчилик Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ипотека кредити ҳисобига янги қурилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасини расмийлаштириш имкониятини берсада, биз пойтахт ва пойтахт минтақасида пропискага эга бўлмаган шахсларга банк томонидан уларни тақдим этиш бошланганлиги ҳақида маълумотга эга эмасмиз.

ЯНГИ ҚУРИЛГАН УЙЛАР ИПОТЕКАСИГА ТОШКЕНТ ПРОПИСКАСИ ИЛОВА ҚИЛИНАДИ was last modified: Август 31st, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »