Янгича яшаш, ташаббускорлик билан ишлаш бугунги кун талаби

6 Август, 16:48 • Депутат минбари, Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 108 марта кўрилди • Комментариев к записи Янгича яшаш, ташаббускорлик билан ишлаш бугунги кун талаби нет

Юртбошимиз сиёсий партиялар ҳамда депуталардан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишни, бошқаларга намуна кўрсатишни талаб қилар экан, бизнинг эътиборимиздан четда қолган, амалга оширишда оқсоқликка йўл қўйган долзарб вазифаларни аниқ таҳлил қилиб, очиқ кўрсатиб бердилар. Ҳақиқатдан ҳам, партия Самарқанд вилоят Кенгаши фаолияти давомида фақатгина тадбирвозлик ва қуқруқ маърузалар билан бўлиб, сайловолди дастуримизда илгари сурилган устувор мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ таклиф ва ташаббуслар билан чиқишда сусткашликка йўл қўйган эканмиз.

Давлатимиз раҳбарининг маърузаларидан сўнг ўзимиз учун тегишли хулосалар чиқардик. Депутатлик гуруҳи билан йиғилиш ўтказиб, ушбу серқирра маърузадан келиб чиқадиган сиёсий куч фаоллари олдидаги устувор вазифалар ижросида ташаббус кўрсатиб ишлаш учун ҳамкорликдаги чора – тадбирлар режасини ишлаб чиқдик. Айниқса, бу борада депутатларимизга муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фаол ва изланувчан депутатларимизни моддий рағбатлантириш, маҳаллий Кенгаш депутатлигидан вилоят, қолаверса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига заҳира сифатида олиниши ҳақидаги фикрлари ўзгача руҳ бағишлади десам муболаға бўлмайди.

Барча соҳа вакиллари қатори бугунги давр сиёсий партиялардан ташаббускорликни талаб қилаётган экан, биз “лаббай” деб жавоб қайтаришимиз зарур, бунинг учун партиянинг барча бўғинлари билан ҳамкорликда иш олиб борсак албатта кўзлган мақсадимизга эришамиз. Бу борада, вилоятдаги маҳаллий кенгашларнинг иш фаолиятини ўрганиш, тажриба алмашиш мақсадида 16 та туман шаҳар кенгашларида амалий семинарлар ташкил этилса албатта мақсадга мувофиқ бўлар эди. Зеро, юртбошимиз таъкидлаганларидек, танқидий таҳлил, қатий тартиб интизом кундалик фаолиятимизга айлансагина ишимизда унум бўлади, ҳар бир кунимиз баракали кечади.

Дилафруз ҲАСАНОВА

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раиси.

Янгича яшаш, ташаббускорлик билан ишлаш бугунги кун талаби was last modified: Август 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »