Янгиликлар янги марраларга рухлантирмоқда

30 Август, 16:23 • Қорақалпоғистон Республикаси, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 68 марта кўрилди • Комментариев к записи Янгиликлар янги марраларга рухлантирмоқда нет

Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳоли кенг қатламига етказиш, фуқаролар онгида юртимизда кечаётган сиёсий-демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик туйғусини шакллантириш, фаол фуқаролик позициясини ошириб бориш, бугунги кунда барча давлат ва нодавлат ташкилотлари қатори сиёсий партиялар олдида турган устувор вазифалардан ҳисобланади.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ишлаб чиқилган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари барча маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида ташкил этилган “Адолат” қабулхоналарида, партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари депутатлари, “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари вакиллари ҳамда партия фаоллари таркибидан шакллантирилган лекторлар томонидан сиёсий ўқувлар ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Биз қуйида Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманлари маҳаллаларида ташкил этилган сиёсий ўқувлардан айримларига тўқталмоқчимиз.

Нукус шаҳри “Ғарезсизлик”, “Халқлар дўстлиги” ва “Ақ отаў” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган сиёсий ўқувлар маҳалла фаолларининг иштирокида ўтказилди.

Сиёсий ўқувда маърузачилар томонидан, ўтган ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Маърузачилар, юртимиздаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгидан қабул қилинаётган қонунлар, қарорлар ва фармонлар мазмун-моҳиятини таҳлил қилганда, уларнинг туб замирида юртимизда яшовчи ҳар фуқаронинг ҳуқуқ манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадлари мужассам эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Таъкидланганидек, Президентимиз томонидан 23 август куни имзоланган “Энергиядан самарали фойдаланувчи ва энергияни тежовчи замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги, 24 август куни имзоланган “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” қарорлари, шунингдек, 25 август кунги қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунлари замирида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда ёш авлодни ватанга садоқатли, маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Сиёсий ўқувларда маҳалла фаоллари ҳам сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан манфаатдор ва миннатдор эканликларини, ўзларининг муносиб иштирок этишларини таъкидладилар.

Бундан ташқари мана шундай сиёсий ўқувлар шаҳарнинг 14 та маҳалласида юксак савияда ўтказилди.

Шарипа ТОРЕШОВА,
Ўзбекистон
 «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши
матбуот хизмати котиби.

Янгиликлар янги марраларга рухлантирмоқда was last modified: Август 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »