Ёшлар гиёҳвандликка қарши

23 Август, 17:17 • Ёш адолатчилар, Навоий вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 80 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар гиёҳвандликка қарши нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Чинор” МФЙда “Ёшлар кашандалик ва гиёҳвандликка қарши” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Соҳиб Ахмедов, Навоий шаҳар Кенгаши раиси:

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад Ватанимиз келажаги бўлган ёшлар онгида соғлом турмуш тарзи тушунчасини сингдириш орқали уларни маънан етук, жисмонан бақувват қилиб камолга етказишдан иборат. Ушбу жараёнда катталардан талаб этиладиган алоҳида масъулият борки, буни унутишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Биригина мисол, кўчада кетаётиб вояга етмаган ўспирин боланинг сигарет чекиб турганини кўрсак, ҳеч нарса бўлмагандек жимгина ўтиб кетаверамиз. Бугун бизга арзимас бўлиб кўринган бу ҳатти-ҳаракат келажакда ортидан жуда катта муаммоларни бошлаб келиши мумкин. Халқимизда “Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли нақл бор. Шундай экан, ҳар биримиз ножўя юмуш билан машғул бўлган ёшларни кўрганда уларга беэътибор бўлмаслигимиз, қилаётган иши нотўғри эканлигини тушунтириб, тўғри йўл кўрсатишимиз лозим. Бугунгидек тинч-осуда замонда эмин-эркин яшаш, ўқиш учун давлатимиз томонидан барча шароит ва имкониятлар яратиб берилган. Қаранг, ота-оналар сизларни ҳеч кимдан кам қилмай вояга етказяпти. Уларнинг сизлардан умиди катта. Ана шу ишончни доимо оқлаш керак.

Тадбир давомида гиёҳвандлик тарқалишини олдини олишга хизмат қилувчи видеороликлар маҳаллада уюшмаган ёшлар эътиборига ҳавола этди. Мазкур давра суҳбати ўзаро савол-жавоблар тарзида ташкил этилиб, унда 35 нафар иштирокчи қатнашди.

Садоқат ШАМСИЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Ёшлар гиёҳвандликка қарши was last modified: Август 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »