ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ИСТИҚБОЛЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

16 Август, 13:37 • Янгиликлар • 256 марта кўрилди • Комментариев к записи ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ИСТИҚБОЛЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ нет

Президентнинг 14.08.2017 йилдаги ПҚ-3206-сон қарори имзолангани ҳақида давлат раҳбари сайтида хабар қилинади.

Ёшларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш – вазифалар сирасида

Институт – давлат муассасаси бўлиб, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳузурида ташкил этилмоқда. Академия Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда Институт таъсисчисига айланмоқда.

Муассасанинг фаолияти ёшлар муаммоларини ўрганиш, ушбу йўналишда илмий-тадқиқот ва таҳлилий изланишлар ўтказиш ҳамда истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш  ва малакасини оширишга қаратилган.

Бунда давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотларининг ёш истиқболли кадрларини қайта тайёрлаш 4 ойгача бўлган дастурлар бўйича ишлаб чиқаришган ажралган ҳолда белгиланган намунадаги дипломлар берилган ҳолда ўтказилади. Ёш истиқболли кадрларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари  – 1 ойгача бўлган қисқа муддатли дастурлар бўйича ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда белгиланган намунадаги сертификатлар берилган ҳолда ўтказилади.

 

Кимлар ўқиши мумкин?

Ўқув курсларини ўташ учун тингловчиларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, мамлакатимизнинг жамоат ташкилотлари томонидан тавсия этилган шахслар орасидан саралаб олади. Номзодлар ёши 30 ёшдан ошмаган бўлиши, олий маълумотли ва 2 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши керак. Саралаш суҳбат ва тест ўтказиш йўли билан ўтказилади.

Ишлаб чиқаришдан айрилган ҳолда таҳсил олаётган Институт тингловчиларининг асосий иш жойи бўйича эгаллаб турган лавозими ва ўртача иш ҳақи бутун ўқиш мобайнида сақлаб қолинади.

Ташкилий масалалар ҳал қилинди

Институт директори мақоми бўйича Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси проректорига тенглаштирилади, ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг тавсиясига биноан Академия ректори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Институт ходимларига Академиянинг тегишли лавозимлари учун кўзда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва шартлари, шуннигдек тиббий таъминот шартлари татбиқ этилади. Бундан ташқари, директор уларга тариф ставкасининг 100%игача ойлик устама белгилаш ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа чораларини жорий этишга ҳақли.

Институт Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биносида Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45-уй манзилида жойлашади.

ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ИСТИҚБОЛЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ was last modified: Август 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »