Ёшлар парламентда

26 Август, 12:05 • Ёш адолатчилар, Марказий аппарат, Муҳим хабарлар, Янгиликлар • 117 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар парламентда нет

Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Ёш адолатчилар” ва “Аёллар қаноти” фаоллари парламент фаолияти билан яқинроқ танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносига ташриф буюрдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларнинг сиёсий тафаккури ва баҳс маданиятини ошириш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида ўтказиладиган муҳокамалар ва қонун қабул қилиш жараёнларида ҳамда партиялар ўртасида бўладиган мажлис ва тортишувларда йигит-қизларнинг бевосита иштирокини таъминлаш, уларнинг таклифларини ўрганиш ҳамда депутатлар билан мулоқот ўрнатишга қаратилди.

Партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбир иштирокчилари учун дастлаб “Парламент ва ёшлар” мавзусида депутатлар билан учрашув ўтказилди. Унда парламент томонидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш амалиёти, жамиятимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг ўрни ва бурчлари, бугунги кунда ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, ёшларга доир қонунларнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушунтирилди. Шунингдек, тарихан қисқа даврда Ўзбекистон ёшлари эришган муваффақият ва зафарлар замирида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамхўрлик, яратилган кенг имкониятлар, юксак эътибор мужассамлиги ҳамда уларда келажакка ишонч ҳиссини тобора ортиб бораётганлиги ҳақида кенг ва атрофлича тўхталиб ўтилди.

Қайд этилганидек, бугун Ўзбекистонда ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, қобилиятларини рўёбга чиқариш ва бандлигини таъминлашгага кўмаклашиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини кенгайтириш масаласига давлат сиёсати даражасида кенг эътибор қаратилган. Айниқса, юксак манавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий позицияси, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, спортга жалб қилиш орқали улар орасида соғлом турмиш тарзини тарғиб қилиш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг чеки йўқ.

Давра суҳбатидан сўнг иштирокчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида депутатларга яратилган шарт-шароитлар, мажлислар заллари, ўқув хоналари, кутубхоналар, миллий парламентимиз тарихи билан яқиндан танишиб, депутатларнинг иш жараёни ҳақида тасаввурга эга бўлдилар.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга депутатлардан батафсил жавобларни олдилар. Парламентга уюштирилган мазкур учрашув иштирокчи ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданиятининг юксалишига, юртимиздаги сиёсий жараёнлардаги узвийликни чуқур англашига замин яратди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Матбуот хизмати.

Ёшлар парламентда was last modified: Август 26th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »