Ёшлар тақдирига барчамиз масъул

21 Август, 14:25 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 92 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар тақдирига барчамиз масъул нет

Республикамизда истиқлол йилларида келжагимиз эгалари бўлган ёш авлодни маънавий етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидоий этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидорларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Шунга қарамасдан, ёшлар ҳаётидаги энг долзарб масалалар, айниқса уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун шароит ва имкониятлар яратиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таъминлашга эришиш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш, иқтидорларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг талаб даражасида эмаслигини бугунги куннинг ўзи тасдиқламоқда.

Жорий йилнинг 5 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ушбу йўналишдаги ишларни янги сифат босқичга кўтарди. Эндиликда бу борадаги ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш лозимлигини даврнинг ўзи олдимизга қўймоқда.

Партиямиз сайловолди дастурида қайд этилганидек, биз мамлакатимиз ривожини ҳар томонлама уйғун ривожланган ёшлар қўлида деб биламиз, партия “Ёш адолатчилар қаноти” Булунғур туман Кенгаши билан ҳамкорликда чора-тадбирлар дастурини қабул қилиб, маҳаллаларда ҳафтанинг ҳар пайшанба кунида уюшган ва уюшмаган ёшлар билан диний экстремизим, терроризим, салбий иллатлар каби мавзуларда давра суҳбатлари, депутат ва ёшлар учрашувлари ташкил этиб, ёш авлоднинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, уларнинг бандлиги, меҳнат ва таълим олиш шароитларини яхшилаш, иқтидор ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби масалаларга доимий эътибор қаратиб келмоқда.

Ёшлар келажагимиз давомчилари экан, биз уларнинг қизиқишларини, қийнаётган муаммоларини ўрганиб, уларнинг ечимини топиш йўлида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликда иш олиб бориш ҳар қачонгиданда зарур. Шундагина биз порлоқ келажак йўлида энг катта таянчимиз ва суянчимиз бўла оладиган, Ватан тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир баркамол авлодни тарбиялаймиз.

Насибали МАМАДИЯРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Булунғур туман Кенгаши раиси.

Ёшлар тақдирига барчамиз масъул was last modified: Август 21st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »