Ёшлар тарбиясига биз ҳам масъулмиз

26 Август, 17:09 • Андижон вилояти, Давра суҳбати, Ёш адолатчилар, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 91 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар тарбиясига биз ҳам масъулмиз нет

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида сиёсий партияларнинг ёшлар ўртасида олиб бораётган ишлари, партиялар қошида ташкил этилган “Ёшлар қанотлари”нинг фаолиятини танқидий баҳолаган эди. Бу ўз ўзидан аниқ режа асосида иш ташкил этиш, келажагимиз эгаларига бўлган эътиборни янада ошириш ва сафимизни иқтидорли йигит-қизлар билан тўлдиришликни талаб этади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида!” лойиҳаси доирасида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мақсадга қаратилди. Унда ёш адолатчилар билан бирга партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, давлатимиз томонидан ёшлар сиёсатига  қаратилган ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада қабул қилинган қонун хужжатлари зиммамиздаги масъулиятни ошириб, келажагимиз эгаларини доим қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва иш билан бандлигини таъминлашга чақирмоқда. Партиявий тадбирлар орқали сиёсий билимларини ошириш ва амалга оширилаётган ислохотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш ҳам эътиборли.

 — Президентимиз айтганларидек, ҳозирги ахборот асрида сиёсий партияларнинг Интернет сайтларида ёшлар билан интерактив алоқани йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир,-деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўрнинбосари  Малохатхон Мусаева,- Чунки партия сайтига кирган йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган ҳар қандай саволга жавоб топиши зарур. Уларнинг сиёсий билимларини оширишда ҳам бу энг қулай йўл. Қолаверса, уюшмаган ёшлар билан ишлашда тарғибот тадбирлари билан бирга улар қизиқиб кузатиб борадиган  ижтимоий тармоқлар орқали уларни ўз сафимизга тортишимиз керак.  Шунда  турли ёт ғоялардан сақлашга эришамиз.

Давра суҳбати қатнашчилари чет эллардаги ёшлар билан ишлаш, ўсмир қизлар тарбияси, ахборот технологияларидан мақсадли фойдаланиш хусусида ҳам фикр алмашдилар. Ҳудудий партия кенгашлари раислари олдига бу борада чора-тадбир ишлаб чиқиш ва жойлардаги Ёшлар иттифоқи вакиллари билан ҳамкорликни  мустаҳкамлаш юзасидан тавсиялар берилди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Ёшлар тарбиясига биз ҳам масъулмиз was last modified: Август 26th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »