Ёшларни 5 та гуруҳга бўлиб ўрганамиз

30 Август, 14:43 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 71 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшларни 5 та гуруҳга бўлиб ўрганамиз нет

Куни кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳамда барча туман, шаҳар кенгашлари раислари иштирокида бўлиб ўтган сиёсий форумда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий партиялар вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда партиянинг барча тузилмалари фаолиятини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида, самарали ижро этилишини таъминлаш билан бир қаторда, галдаги устувор вазифа партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти билан ҳамкорликда жойлардаги уюшмаган ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Бундан кўриниб турибдики, биз “Ёш адолатчилар” қаноти ҳар қачонгиданда фаол бўлишимиз, барча ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириш учун аввало, уларнинг муаммолари билан қизиқишимиз, бу муаммоларни ечишда амалий ёрдам кўрсатишимиз зарур.

Масалага ўзгача ёндашсак, яъни партия “Ёшлар қаноти” раислари ва фаол аъзолари ўз ҳудудида истиқомат қиладиган ёшлар ва уларнинг таркибини ўрганиб шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўргансак:

  • Мактаб ёшидаги ўсмирлар;
  • Коллеж ёки академик лицей ўқувчилари;
  • Касб-ҳунар ва олий таълимни тамомлаб ҳеч қайрда ўз фаолиятини йўлга қўймаган ёшлар;
  • Маълум бир соҳанинг мутахассиси, лекин ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этмаётган ёшлар;
  • Чет элларда ўқиётган, меҳнат қилаётган ёшлар.

Табиийки, ҳар бир гуруҳдаги ёшлар билан ишлаш, уларнинг фикр-мулоҳазалари, муаммолари билан танишиш бир-биридан фарқ қиладиган жараёндир. Айтайлик, шартли равишда биринчи гуруҳдаги яъни “мактаб ёшидаги ўсмирлар” — бу гуруҳдаги ёшлар илк янги ҳаёт остонасида бўладилар, айнан шу даврда иккиланишлар билан ёки яқинлари берган маслаҳат орқали бирор касб танлайди, натижада ўзи қизиқмаган соҳанинг етук мутахассиси бўла олмайди. Айнан шу жараёнда уларга нафақат назарий, балки амалий ёрдам керак бўлади, яхши маслаҳат, суҳбатдошга муҳтожлик сезади. Биз яъни “Ёш адолатчилар” қанотидаги фаол ёшлар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бу борада ўсмирларга кўмак ва маслаҳатларимизни бериб борсак, улар тўғри йўлдан оғишмайди, ўзлари севган соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишади, албатта.

Иккинчи гуруҳдаги ёшлар, яъни, “Коллеж ёки академик лицей ўқувчилар” – бу гуруҳдаги ёшлар “ўтиш давр”даги ёшлар ҳисобланади. Уларнинг муаммолари, қизиқишлари, бўш вақтини нималарга сарфлаётганликларини ўрганиб уларга амалий ёрдам кўрсатиш, бўш вақтларини самарали ташкил қилишларида кўмак бериш, асосий устувор вазифа ҳисобланади. Бу гуруҳдаги ёшлар билан ишлашда асосий натижавийликка эга бўлган жиҳат – бу онгу шуурига, дунёқарашига бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ундан оқилона фойдаланиш лозимлиги ҳақида тушунчаларни сингдира билишдир.

Ёшлар орасида яна шундай бир гуруҳ борки, улар жамиятимизда маълум соҳада фаолият юритади, маълум касб эгаси, чет эл ёки республикамиздаги Олий ўқув юртини битирган олий маълумотли мутахассислар. Танганинг икки томони бўлганидек, бу танганинг биринчи томони, иккинчи томони эса бу ёшларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллиги қандай? Ахир, ўйлаб кўринг ҳозир фан-техника жадал ривожланган давр ҳаётимизга ҳар куни янгидан янги кашфиётлар кириб келмоқда, тасаввур қилинг, олимлар “робит” яратишсада унга юқоридаги таъкидланган инсонлар бажарадиган программани ўрнатишса, уша робит бу мутахассис бажарган вазифани ҳудди у каби, балки ундан ҳам яхшироқ бажариши мумкин эмасми. Албатта, бажаради ҳам. Лекин биз айтиб ўтган ёш мутахассис эса инсон ва у маълум жамият аъзоси демак, у ҳам айнан ўзи яшаётган жамиятда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга бефарқ бўлиши мумкин эмас. Шундан келиб чиқадиган бўлсак ушбу тоифадаги ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш долзарб масала. Бу масаладан келиб чиқган ҳолда партиянинг “Ёшлар қаноти”га ташаббускор, изланувчан ёшларни, ҳақиқий лидерларни жалб қилишимиз зарур, бу ёшлар “уюшмаган ёшлар” орасидан майли ҳаммасини эмас, маълум бир қисмини эргаштира олса, уларни мақсад сари йўналтира олсагина биз кўзлаган мақсадимизга эришамиз.

Бир сўз билан айтганда “уюшмаган ёшлар” билан ишлаш самарадорлигини оширишда юқорида келтирилган масалаларни ҳал қилиш билан боғлиқ жараён деб ҳисоблайман. Агарда биз ёшларни бирлаштиришни истасак, дастлаб уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқишимиз, уларнинг ечимини топишда партия депутатларини жалб этган ҳолда, назарий ва амалий ёрдам беришимиз, ёшларда партияга бўлган ишончини уйғотишимиз зарур. Ана шундагина кўзлаган мақсадимизга эришамиз.

Й.АЛИМОВ

Ўзбекистон «Адолат» СДП
“Ёш адолатчилар” қаноти фаоли
(Самарқанд вилояти).

Ёшларни 5 та гуруҳга бўлиб ўрганамиз was last modified: Август 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »