Юксак эътиборнинг яна бир намунаси

3 Август, 12:44 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 102 марта кўрилди • Комментариев к записи Юксак эътиборнинг яна бир намунаси нет

Юртимизда кам таъминланган оилалар, кексалар, ногиронлар, имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олиш, уларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш тизими яратилди.

Тўғри, бу борада мамлакатимизда қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Аммо ҳали ҳам камчиликлар чегара билгани йўқ. Мазкур соҳада мавжуд камчиликларнинг олдини олишда давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йилнинг 1 август кунида “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги фармони қабул қилинди. Фармонда соҳани янада такомиллаштириш, ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган.

Тўғри, туғма ва наслий касалликлар ўз вақтида аниқланмай қолаётганлиги, уларнинг олдини олишга қаратилаётган эътиборнинг камлиги бошқа бир қатор муаммоларни юзага келтириши табиий ҳолдир.

Шунингдек, ногиронларни иш билан таъминлаш, уларни таълим сабоқларидан бохабар этиш замонавий талабга жавоб бермаётган экан, фармонда бундай мавжуд баъзи камчиликларнинг олдини олишга катта эътибор қаратиш зарурлиги борасида вазифалар белгилаб қўйилган.

Фармонда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш бўйича ташкил этилган комиссияларнинг вазифалари белгиланган. Вазифаларда уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватланишига эътибор қаратилган.

Ҳар томонлмама соғлом жамиятгина ўз мақсадлари йўлида дадил қадамлар ташлай олади. Шунингдек, соғлом ҳаёт тарзини ярата олиш кучига эга бўлади. Қабул қилинган ушбу фармонда ҳам айнан соғлом турмуш тарзини яратиш, уни тарғиб этиш, ҳар қандай касалликларнинг олдини олиш, бу борада чора-тадбирлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилган. Айни шу чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши ногиронларнинг давлат томонидан тўлақонли қўллаб-қувватлашга, уларнинг таълим олишига шароит яратишга, шунингдек, улар орасида ишсизликнинг олдини олинишида хизмат қилади, албатта.

Раъно Шукурлаева,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгаши депутати.

Юксак эътиборнинг яна бир намунаси was last modified: Август 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »