Юзма-юз мулоқотларда аҳоли мурожаати ўз ечимини топмоқда

31 Август, 18:15 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Партия лойиҳаси, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 82 марта кўрилди • Комментариев к записи Юзма-юз мулоқотларда аҳоли мурожаати ўз ечимини топмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Темиз шаҳар ва Термиз туман Кенгашида сайловчилар билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партия фаоллари ҳамда депутатларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Улар томонидан бугун ҳар бир туман ва шаҳар кесимидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, ушбу ҳудудларда жойлашган юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита юзма-юз мулоқотлар ўтказилиб, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражаси ўрганилди.

Мазкур ишчи гуруҳи томонидан Термиз шаҳридаги “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудида жойлашган 15 та хонадонга ҳамда Термиз туманидаги “Мангузар”МФЙдаги 18 та хонадонга ташриф буюрилганда, 20 нафар фуқаролардан ўзларини қийнаб келаётган турли хил масалалар юзасидан мурожаат этишди. Келиб тушган мурожаатлар юзасидан, партия фаоллари зудлик билан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишлилиги бўйича депутатлик сўровлари юборишди.

Сайловчилар билан олиб борилган суҳбат жараёнида, аксарият фуқароларни ишсизлик масаласи қийнаб келаётганлиги аниқланиб, партия ишчи гуруҳи туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат этишди. Натижада тез кунларда ишсизлик бўйича мурожаат этган фуқароларнинг бандлик масаласи ижобий ҳал этилиши марказ ходимлари томонидан маълум қилинди.

Ўрганишлар жараёнида, Термиз шаҳридаги «Юлдуз» маҳалласи, Сўлим Диёр кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Каримов Абдусалим хонадонига ташриф буюрилганида, оила моддий ёрдамга муҳтожлиги, ушбу масалада ёрдам кераклиги фуқаро мурожаатида маълум қилинди. Ушбу мурожаатдан келиб чиқиб, партия ишчи гуруҳи аъзолари билан “Юлдуз” маҳалласи раиси ва оқсоқоллари билан учрашув ўтказилиб, фуқаро Каримов Абдусалимнинг оилавий шароити ўрганиб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 44-сонли қарор талабидан келиб чиқиб, маҳаллий комиссия билан келишилган ҳолда ушбу оилага белгиланган тартибда моддий ёрдам ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Термиз тумани “Мангузар” МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Баҳодир Абдуғаффоров хонадонига ташриф буюрилганда пенсиясини ўз вақтида оломаётганлиги тўғрисида шикоят билан мурожаат қилди. Мурожаат ўрганиб чиқилгач Термиз туман Кенгаши депутати М.Раҳмонов ва партия вакиллари аралашуви билан ушбу муаммо ҳам жойида ўз ечимини топди.

Бугунги кунда партия ишчи гуруҳлари томонидан аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар давом этмоқда.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Юзма-юз мулоқотларда аҳоли мурожаати ўз ечимини топмоқда was last modified: Август 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »