Жамият тафаккурининг эгалари: Президентимиз маданият, санъат ва ижод аҳлига шундай таъриф берди

7 Август, 17:41 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 19 марта кўрилди • Комментариев к записи Жамият тафаккурининг эгалари: Президентимиз маданият, санъат ва ижод аҳлига шундай таъриф берди нет

Давлатимиз томонидан  барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари ривожига катта эътибор берилмоқда. Айниқса, кейинги пайтда бу соҳа равнақини янги босқичга кўтариш, соҳа ходимларини рағбатлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор тарзидаги мулоқотидаги “Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусидаги маърузаси бу йўлда яна бир дадил қадам бўлди. Мазкур маъруза ижод аҳлига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир намойишидир. Президентимиз томонидан  маданиятимиз ва санъатимизнинг ривожланиш жараёнлари, ОАВнинг жамиятдаги ролини кескин ошириш   масалалари атрофлича таҳлил қилиниб,  мутасадди ташкилотларнинг вазифалари белгилаб берилди.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда миллий-маънавий қадриятларимизни сақлаш ва ривожлантириш, ёш авлодда буюк аждодларимиздан, бебаҳо қадриятларимиздан фахрланиш туйғусини шакллантириш ва юксалтириш, баркамол авлодни тарбиялаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш жараёнида адабиёт ва санъатнинг ўрни алоҳида эканлиги таъкидланди. Ижодкорлик қобилияти ҳар кимга ҳам берилмаслиги, ижод аҳли бир жойда депсиниб қолмаслиги,  изланишдан толмаслиги лозим.

 Мустақил Ватанимизнинг бадиий солномасини, замонамиз қаҳрамонлари сиймосини яратиш айнан шу соҳа вакилларининг вазифасидир. Тараққиётнинг   ҳозирги босқичида ижодкор зиёлилардан  янада фаоллик, янги-янги ижодий ғоя ва ташаббуслар билан яшаш, изланиш талаб этилаётганини ҳам бежиз эмас.

Шу ўринда яна бир қувончли жиҳатга тўхталиш ўринли. Ижодий уюшмаларга, санъат ва маданият муассасаларига банклар ва йирик компанияларнинг ҳомий ташкилотлар сифатида бириктирилиши тизимдаги муаммолар ечимини топишига ижобий таъсир кырсатади. Бу ўз ўзидан ижод аҳлини янада фаолликка, изланишга ундайди.

Давлатимиз раҳбари очиқ ва самимий мулоқотнинг аҳамияти, мантиқий натижаси ҳақида сўз юритиб, “Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади”, дея таъкидлади. Бу айни вақтда қўлига қалам олиб ижод қилаётганлар зиммасидаги масъулиятни оширади.

Юртбошимизнинг эътибор ва ғамхўрлиги ҳар биримизни замон билан ҳамнафас ижод қилишга, миллий маданиятимиз ва маънавиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишга бошлайди.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон 
вилоят Кенгаши иш юритувчиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »