Ҳаққинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин!

27 Сентябрь, 18:46 • Депутат минбари, Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 120 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳаққинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин! нет

Маълумки, жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонда мамлакатимиз ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш — юртимизда амалга оширилаётган, энг аввало, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим шартларидан бири эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Соҳа инфратузилмасини техник жиҳатдан, шу жумладан, илғор ҳорижий тажриба ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда янгилаш юзасидан қўйилган вазифаларнинг бажарилмагани технологик йўқотишларнинг тобора ортишига, энергия ресурсларини етказишда сурункали узилишларга сабаб бўлиб, оқибатда, иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.

Электр ва газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ҳамда тўловларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратилмаган, замонавий электрон тўлов тизимлари етарли даражада жорий этилмаган, хизмат кўрсатиш маданияти бугунги кун талабларига жавоб бермайди.

Кўрсатиб ўтилган муаммолар, хато ва камчиликлар энергия ресурслари учун тўловларни ундириш ҳамда ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш энергия ресурслари учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни истеъмолчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида иш берувчиларга талабномалар юбориш, энергия ресурсларини етказиб бериш ва фойдаланиш соҳасидаги қоидаларни бузганлик учун юридик шахсларга белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолларда, истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиш ва энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқукбузарликлар учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ваколатлари берилди.

Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочиларига — суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижросини, давлат инспекторларига эса — етказиб берилган энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ, ундиришни амалга ошириш юклатилди.

«Узбекэнерго» ва «Узтрансгаз» компанияларида электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ ҳамда узлуксиз  таъминлаш, технологик жиҳатдан ва маънавий эскирган инфратузилмаларни модернизация қилиш бўйича амалий чораларни кўришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, соҳада ечимини кутаётган жиддий муаммо ҳамда камчиликлар ҳам мавжуд. Соҳалардаги мутасаддилар томонидан  уларни  бартараф  этиш бўйича аниқ чоралар кўрилмаётганлиги барчамизга аён.

Тизим фаолиятини ташкил этишдаги хато ҳамда камчиликлар, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш ва дебитор қарздорликни камайтириш билан боғлиқ муаммолар энергия таъминоти соҳасини янада ривожлантириш борасида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётганлиги бор гап.

Шартнома мажбуриятларини бажармаётган истеъмолчиларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилмаётгани, ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишларининг оқсаётгани дебитор қарздорликнинг кескин ортиши, талон-тарожликлар ва истеъмол қилинган энергия   ресурслари учун тўловлардан бўйин товлаш ҳолатларига олиб келмоқда. Шунга қарамасдан, масъул идоралар томонидан  бундай ҳолатларга нисбатан шу кунгача кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўришни тақозо этмокда.

Шунга асосан ва 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, фармонда электр ва газ таъминоти соҳасида бош-қарув тизими, назорат қилиш ҳамда ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштиришга, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва жавобгарликни кучайтиришга, шунингдек ижро иши юритишнинг самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмокда.

Мазкур фармон билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишига, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга, шу­нингдек, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлашга масъул бўлган Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди ва унга энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, улар учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан текширишлар ўтказиш, етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчилар — юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисоб рақамларидан сўзсиз ундириш, етказиб берилган шартномаларга асосан истеъмолчиларни энергия ресурсла­ри билан таъминлаш, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига техник хизмат кўрсатиш вазифа ҳамда функциялари сақланиб қолган ҳолда, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек энергия ресурслари учун қарздорлик мавжуд бўлганда, истеъмолчиларни тармоқдан узиш тартиби аниқлаштирилди.

Унга мувофиқ, 2017 йил 1 июлдан бошлаб истеъмолчи  жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда фойдаланилган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари лозим. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади.

Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, истеъмолчилар тармоқдан мажбурий узилади, бунда қайта улаш учун жисмоний шахслар-дан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари, юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида тўлов ундирилади.

Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши — электр энергетика ва газ тармоқларини модернизация қилишга, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлашга, мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантиришга, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Шоҳида АББОСОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона шаҳар Кенгашидаги
депутатлик гуруҳи аъзоси.

Ҳаққинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин! was last modified: Сентябрь 27th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »