Аҳоли билан самарали учрашувлар

15 Сентябрь, 19:03 • Ишчи гуруҳ, Навоий вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 122 марта кўрилди • Комментариев к записи Аҳоли билан самарали учрашувлар нет

Мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усули йўлга қўйилгани инсон манфаатларини таъминлаш, фуқаролар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда юксак самаралар бераётир. Айниқса, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида жойларда ташкил этилаётган юзма-юз мулоқотларда одамларни қийнаётган муаммолар ҳал этилмоқда.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, уларнинг мурожаатларига бўлган эътибор янада ортди. Бу борада ҳудудидаги хонадонларга кириб бориб, сайёр тадбирлар ўтказаётгани ўз самарасини бермоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов бошчилигида партия фаолларидан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзоларининг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида амалга ошираётган ишлари фикримиз тасдиғи демакдир.

Куни кеча мазкур ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида Навбаҳор туманидаги 22-сонли умумтаълим мактаби биносида “Янги-йўл” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи сайловчилар билан юзма-юз мулоқот ташкил этилди.

Унда аҳоли томонидан таълим, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳаси, озиқ-овқат таъминоти, бандлик, ободонлаштириш каби масалалар юзасидан қўйидаги мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатлар таҳлилига кўра, тумандаги таълим муассасасидаги кам таъминланган оилаларнинг болаларига давлат томонидан ажратилаётган янги кийим-кечак, пойабзал тўпламини ногирон ўқувчиларга берилмаётганлиги бўйича ота-оналар шикояти, чет-элдан ишлаб қайтган фуқаролар тиббий-кўрикдан ўтишда оворагарчиликларга дуч келишмоқда. Аҳолини табиий газ билан таъминлаш қониқарсиз ҳолатда. Навбахор туманидаги “Янги йўл” МФЙдаги 19-сонли умумтаълим мактаби 180 ўринга мўлжалланган бўлсада, мазкур муассасада хозирда 320 ўқувчи-ёшлар таълим олаётганлиги, шу сабабли мактаб филиалини ушбу маҳалла ҳудудига қуриш. Мактабларда давра суҳбати, семинар ва тадбирлар учун фаоллар зали мавжуд эмас, шунингдек мактаб ошхона билан таъминланмаган, 19-мактаб ва 7-сонли мактабгача таълим муассасаси атрофи ўралмаганлиги учун хавфсизлик чоралари кўрилмаган. Ёшлар кўчаси 1 км. қисми асфаллаштирилмаган. Маҳалла ҳудудида футбол майдони мавжуд эмас. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун мутасадди ташкилотлардан берилаётган кўмир сифати қониқарсиз ҳолатда. Ёшлик кўчасидаги оила хўжаликлари ичимлик суви билан таъминланмаганлик каби масалаларда ҳам ҳақли эътирозлар юзага келмоқда.

Юқорида қайд этилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Масалан, тумандаги фуқароларни ўзини ўзи бошқауриш органлари, молия бўлими ва мактаб маъмурияти билан келишилиб маҳалладаги имконияти чекланган ўқувчиларни рўйхати шакллантирилди ва имтиёзли равишда мактаб ўқув-қўлланмалари, янги кийим-кечак, пойабзал тўплами бериш йўлга қўйилди.

Молоқот жараёнида фуқаролар томонидан партия ишчи гуруҳи аъзоларига йигирмадан ортиқ турли хил мавзуларда мурожатлар келиб тушди.

Учрашувда одамларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган мавжуд муаммолар чуқур таҳлил этилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўриб чиқилди. Масъулиятсизлик қилган, аҳоли дуч келаётган муаммоларга эътиборсизлик билан қараган айрим раҳбарларга депутатлик сўрови билан мурожаат қилиб, депутатлик назоратини ўрнатиш таклифи киритилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбир белгилаш, ижросини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзолари фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, жойларда учраётган камчиликлар, фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжларига жиддий эътибор қаратиш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш тавсия этилди.

Илхом ДЖУРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати бош мутахассиси.

Аҳоли билан самарали учрашувлар was last modified: Сентябрь 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »