Аҳоли фаровонлиги йўлида

15 Сентябрь, 10:21 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Ишчи гуруҳ, Навоий вилояти, Сайловчилар билан учрашувлар, Янгиликлар • 169 марта кўрилди • Комментариев к записи Аҳоли фаровонлиги йўлида нет

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, халқнинг ўй-фикрлари, орзу-истаклари ва дарду ташвишларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча, Кармана тумани “Сардоба” МФЙда фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раис ўринбосари А.Раҳмонов бошчилигида партия фаоллари ҳамда Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” Кармана туман Кенгаши ва тумандаги Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллардан таркиб топган ишчи гуруҳи тузилди.

Мазкур ишчи гуруҳ ташкил этилишидан мақсад – жойларда аҳолининг ўйлантираётган масалаларни ечимини топиш, фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида кенг тушунча бериш, одамларнинг қувонч-ташвишларига шерик бўлиш ҳамда уларнинг турмуш-тарзи билан яқиндан танишишдан иборат бўлди.

Мулоқот давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида халқ билан мулоқот қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича янги тизимга асос солингани, барча даражадаги давлат органлари фаолиятида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган тамойилга қатъий амал қилинаётгани, бу ўз навбатида, ҳаётимизда адолат тамойиллари янада мустаҳкам қарор топиши, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Партия фаолларидан ташкил топган ишичи гуруҳ аъзолари сафарларини “Сардоба” МФЙ ҳудудида янги ташкил топган умумий ногиронлар ётоқхонасидан бошладилар. У ерда имконияти чекланган фуқаролар билан дилдан суҳбат жараёнида имконияти чекланган болалар ўз ижод намуналарини ўқиб бериб ишчи гуруҳ аъзоларини хушнуд этишди.

Учрашув сўнгида мазкур муассаса ёш аъзоси ҳисобланган Жамшид Каримов спортнинг футбол турига қизиқишини билдирганлиги муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан футбол тўпи совға тариқасида улашилди.

Шу билан биргаликда гуруҳ аъзолари мазкур муассасада яратилган шароитлар билан танишиб чиқиш жараёнида канализация қувурларида носозлик юзага келганлиги бўйича ногиронлар ётоқхонасида истиқомат қилувчилар маълум қилишди. Партия фаоллари мазкур масала юзасидан ушбу масалага масъул бўлган уй-жой коммунал ширкатига депутатлик сўровномаси тайёрланди. Натижада, қисқа фурсат ичида ушбу масала ҳал этилишига эришилди.

Навоий вилоят Кармана тумани қишлоқлари аҳолиси ҳам кафтдек ердан самарали фойдаланиб, оиласи фаровонлигини оширмоқда, бозорни арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда.

“Сардоба” маҳалла фуқаролар йиғини ана шулардан бири. Шу маҳаллада яшовчи Раҳбар ая Аминова томорқачиликнинг ҳадисини олганлардан. Нафақада бўлса-да, ўғиллару келинлари билан мўъжазгина экин майдонидан унумли фойдаланиб, тўкин ҳаёт кечирмоқда. Қиш-баҳор ойларида 2 сотихли иссиқхонада лимон етиштиради. Ҳамжиҳатликда қилинаётган ишлар туфайли оила моддий фаровонликка эришиб, янги машиналар олиб, тўй-тўйларга уланаётганлигини томорқачи қувонч билан сўзлаб берди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзорлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни янада ривожлантириш ҳамда либераллаштиришга оид чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этиш, аҳолининг энг фаол қатламига айланиб бораётган тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш, қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида ҳудуд тадбиркорлари билан мулоқот ўтказишди.

Мулоқот давомида ишбилармонларга иқтисодиёт тармоқлари мутахассислари томонидан юртимизда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўлида яратилаётган кенг шароитлар, банк, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳақида атрофлича тушунча берилди, фаолият бошлаётган ёш тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ўрганилди ва аксариятига ечим топилди.

Шу билан бирга, партия фаоллари Кармана туманининг бир нечта корхона, ташкилот ва аҳоли хонадонларига ҳам ташриф буюрдилар. Деярли барча ерда одамлар ўзларининг мамлакатда юз бераётган янгиланишлардан мамнун эканликларини изҳор этмоқдалар. Шу муносабат билан ўзларининг ниятларини, истакларини ҳам билдиришиб, Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатга ўз таассуротларини билдириб ўтишди.

Навоий вилояти, Кармана тумани “Сардоба” МФЙ фуқароси, партия хайрихоҳи:

Ўзбекистон «Адолат» СДП фаоллари томонидан ташкил этилган бундай сайёр учрашувлар биз маҳалла аҳлини жуда қувонтирди, ҳозиргидек эътибор ва шароит ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва келажагимиз ворислари учун яратиб берилаётган кенг шароитлар самарасидир.

 Илхом ДЖУРАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Матбуот хизмати бош мутахассиси.

Аҳоли фаровонлиги йўлида was last modified: Сентябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »