“Адолат қабулхонаси”да муаммолар ечимини топмоқда

6 Сентябрь, 17:53 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Адолат қабулхонаси, Андижон вилояти, Депутатлик гуруҳи, Янгиликлар • 48 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат қабулхонаси”да муаммолар ечимини топмоқда нет

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан жамоатчилик назоратини кучайтириш партиядошларимиз фаолиятида алоҳида ўрин эгалламоқда. Йилнинг ўтган даврида бу борада олиб борилган ишлар ўз самарасини берди. Буни юртдошларимизда адолатчиларга бўлган ишонч кескин ортгани яққол кўрсатиб турибди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши фаоллари ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратмоқда. Партиядошларимизнинг маҳалла фаоллари билан биргаликда хонадонма хонадон юриб, фуқаролар билан ўтказган суҳбатлари, “Адолат қабулхонаси” фаолиятининг самарали йўлга қўйилгани 40 дан ортиқ муаммолар ечимига йўл очди.

Жумладан, июнь ойида тумандаги Тегирмонбоши маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фахрийлар “Адолат қабулхонаси”га ташриф буюргандилар. Суҳбат давомида улар МФЙ ҳудудидан ўтувчи зовур бир неча йилдан буён ковланмаётгани, бу хонадонларда захнинг кўтарилиши ва деворларнинг нурашига сабаб бўлаётгани ҳудуд аҳолиси томонидан билдирилганди.

Маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи томонидан фуқаролар мурожаати асосида мазкур ҳолат ўрганилди. Чиндан ҳам мутасаддилар ушбу ҳолатга эътиборсизлик билан қаралгани, аҳоли хонадонларига жиддий зарар етаётгани аниқланди. Бу масалада туман ҳокимлиги, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси ва тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови билан мурожаат этилди.

Партиядошларимизнинг аралашуви билан 1200 метр масофадаги зовур ковланиб, тозалов ишлари амалга оширилди. Қисқа вақтда зах сувлар қочирилди.

Аҳоли адолатчиларнинг кўмагидан хурсанд. Партиямизга бўлган ишонч ўз навбатида уларни сафимизга қўшилишга ундамоқда.

  • Тумандаги ҳар бир маҳаллада сайёр қабулларни йўлга қўйганимиз ўз самарасини бермоқда, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши раиси Азамжон Холиқов. — Бу борада маҳаллий кенгаш депутатлари ва БПТ етакчиларининг фаоллигини алоҳида эътироф этиш лозим. Чунки фуқароларнинг кўнглига йўл топиш, мавжуд муаммоларни ўрганишда улар бизнинг энг яқин кўмакчимиз. Биргина Тегирмонбошида хайрихохларимизнинг кўпайгани партиямизнинг нуфузини оширмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Андижонда ташкил этилган  “Адолат қабулхонаси” муаммоларга ечим топишда энг ишончли институтга айланмоқда.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби.

“Адолат қабулхонаси”да муаммолар ечимини топмоқда was last modified: Сентябрь 6th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »