“Адолат” кунларида

7 Сентябрь, 14:29 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Адолат қабулхонаси, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 89 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат” кунларида нет

Хайрли амалларнинг қаноти узун бўлади. Шу кунларда кўчага чиқасизми, бозор оралайсизми, ижтимоий тармоқларга кирасизми, барчасида гап айланиб, бир мавзуга келади: Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилгани, шу асосда олиб борилаётган тизимли ишлар самарасида давлат идораларининг халққа эътибори кучайди, Халқ қабулхоналарида оддий одамларнинг мурожаатлари тингланмоқда, муаммо ва ташвишлари қисқа вақтда самарали ҳал этилмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббууси билан ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари сайловчилар билан олиб борилаётган мулоқот аста-секин ўз самарасини кўрсатмоқда ва бу депутатларимизни электорат вакиллари билан тобора яқинлаштирмоқда.

“Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Қўқон шаҳрининг “Қудуқлик” маҳалласига ташриф буюрган партия ишчи гуруҳи ҳудудда жойлашган хонадонларда бўлдилар. Партия ходимлари, фаоллари ва депутатлардан иборат гуруҳ йигирмага яқин оилаларда кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банкдан имтиёзли кредитлар олиб иссиқхоналар қуриш, паррандачилик, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бордилар.

Аҳоли мурожаатлари ва таклифлари борасида иш олиб борган партиянинг халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашидаги депутати Марифжон Холдаров, Эъзозхон Аҳмедовалар бир қанча депутатлик сўровларига шу кунги ўрганишлар натижасида асослар тайёрладилар.

Жумладан, “Қудуқлик” маҳалласи, 16-уйда яшовчи фуқаро — Санобар Шарипова ҳудуднинг тоза ичимлик суви билан таъминланишидаги етишмовчилик, яна шу маҳаллада истиқомат қилувчи Валижон Собиров электр таъминоти масаласида ёрдам сўрадилар.

Шу куни депутатларимиз юқоридаги масалалар бўйича Қўқон шаҳар “Сувоқава” УК идораси ҳамда шаҳар электр таъминоти бўлимига депутатлик сўровларини юбориб, депутатлик назоратини ўрнатишди.

Эндиликда аҳолининг турли мурожаатлари масаласида “Қудуқлик” маҳалласи билан партиянинг халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи доимий равишда иш олиб боришга келишиб олдилар.

Бахтиёр ХОДЖАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қўқон шаҳар Кенгаши раиси.

“Адолат” кунларида was last modified: Сентябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »