«Адолатли қайнона» эканлигимдан ғурурландим

9 Сентябрь, 15:39 • Аёллар қаноти, Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 92 марта кўрилди • Комментариев к записи «Адолатли қайнона» эканлигимдан ғурурландим нет

Мен – Ўлмасхон Мўминова, Фарғона деб аталмиш сўлим гўшанинг Водил номли қир-адирли жаннатбахш қишлоқларида оилам билан бахтли ҳаёт кечираман. Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги тантаналарини бу йил Тошкент шаҳрида нишонлаш бахти кўпгина юртдошларим қатори, менга ҳам насиб этди. Истиқлол байрами арафасида партиямиз ташаббуси билан ўтказилган “Адолатли қайнона” кўрик танловининг вилоят ғолиби сифатида пойтахтда бўлиб қайтдим.

Вилоятга бир олам таасурот билан қайтганим рост. Тўғриси, юртимизда оналарнинг, аёлларнинг заҳматли меҳнати муносиб шарафланяпти. Айниқса, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида ўзининг мустаҳкам позициясига эга. Бунинг ёрқин далили сифатида партиямиз томонидан биз аёллар учун ўзгача руҳда ташкил этилган байрам тадбирида ва кутилмаган, ҳаяжонли, расмий учрашувларда (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва “Абул-Қосим”, “Хасти-Имом” мажмуалари)  иштирок этдик.

Мен узоқ йиллар давомида физика фанидан Фарғона туманидаги 3-сонли ўрта умумтаълим мактабида ўқувчиларга сабоқ бердим ва ҳозирда кексалик гаштини сурмоқдаман. Тошкентда ватандошларим билан биргаликда бахтиёр она ҳайкали пойига гул қўяр эканман, ушбу гаштли онларимдан завқланиб, менинг пойим ҳам шу заминда турганига, “она” деган шарафли номга сазовор бўлганимга шукроналар келтирдим.

Хонадонимга фарзандим билан униб —  ўсиш мақсадида покиза ниятлар-ла кириб келган келинларим ҳам менинг бахтимдир. Бугун аёллари, оналари эъзозлаган юртда яшаётган эканмиз, бизнинг болаларимиз, набираларимиз ҳам ўз онасини асраган юртга содиқ ва партиясининг фидойиси бўлиб етишгусидир.

Ўлмасхон МЎМИНОВА,

Ўзбекистон  “Адолат” СДП Фарғона вилоят
Кенгаши 
“Аёллар қаноти” аъзоси,

Республика миқёсидаги “Адолатли қайнона”
кўрик – 
танлови иштирокчиси.

«Адолатли қайнона» эканлигимдан ғурурландим was last modified: Сентябрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »