Ҳафта давомидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар жойларга етказилмоқда

5 Сентябрь, 13:21 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 108 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳафта давомидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар жойларга етказилмоқда нет

Шу кунгача ўтказилган сиёсий ўқувлар партия фаоллари, электорат вакиллари, шу жумладан, ёшлар орасида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишларини кенгроқ тушунтириш ва тарғиб этиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга бўлган эътиборини янада кучайтирди. Таъкидлаш жоизки, бу каби тизимли равишда ташкил этиб келинган тўрт босқичли туркум машғулотларда партиямиз дастурий мақсадларини тарғиб қилишга, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга, шунингдек, мамлакатни модернизациялаш ва янгилаш жараёнларида электорат манфаатларини атрофлича ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон «Адолат» СДП барча туман ва шаҳар кенгашлари қатори Пешкў, Вобкент, Қоракўл туманларида ташкил этилган сиёсий ўқувлар жуда намунали ўтди. Унда партиямиз ходимлари, маҳалла фаоллари, партия лекторлари иштирок этди.

Сиёсий-ўқувда асосий эътибор, ҳафта давомида юртимизда ва жаҳонда юз берган муҳим ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий воқеалар тўғрисида партия лекторлари томонидан батафсил маълумот бериб ўтилди.

Унда, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент қарор, фармон ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари, ҳафта мобайнида Ўзбекистонда рўй берган энг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят, туман ва шаҳарларга ташрифи, юртимизга ташриф буюрган хорижий давлатларнинг расмий вакиллари), Марказий Осиё давлатларидаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий аҳвол, жаҳонда ҳафта давомида юз берган ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳордисалар тўғрисидаги маълумотлар аҳоли эътиборига ҳавола этилди.

Жумладан, партиянинг Пешкў туман Кенгаши ташаббускорлигида “Боғимусо” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сиёсий-ўқувда ўқитувчи лектор Шерали Рамазонов фуқароларга дастлаб давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Энергиядан самарали фойдаланувчи ва энергияни тежовчи замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги, “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қатор қарор, фармон ва қонунлар тўғрисида тушунча бериб ўтди. Барча маҳалла фуқаролар қабул қилинган қарор ва фармонлар билан танишар экан, албатта, уларнинг ҳуқуқий билими яна бир маротаба шаклланди.

Вобкент туманидаги “Бозор жойи” МФЙда бўлиб ўтган сиёсий ўқувда эса лектор Ҳусен Саидов фуқароларни қабул қилинган янги қарор ва фармонлар билан таништириш баробарида мамлакатимиз ва жаҳонда юз бераётган сўнгги янгиликлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Хусусан, фуқароларни жорий йилда умумтаълим мактабларининг 1-синфига қадам қўядиган болалар учун ўқув дарсликлари 7 тилда тайёрланиб, таълим муассасаларига етказилиб берилиши, янги ўқув йилидан бошлаб, умумтаълим мактабларида ўқувчилар 10 синфларда ўқишни давом эттириши, уларнинг таълим олиши учун 10 синфнинг 12 фани бўйича тузилган янги ўқув режа ва дастурлар асосида дарсликлар тайёрланганлиги қизиқтирди ҳамда бу билан боғлиқ барча саволларига манбалардаги маълумотларга таянган ҳолда тўлиқ жавоб берилди.

Маҳаллаларда ташкил этиладиган ҳар бир ўқувлар фуқароларнинг сиёсий билимини янада бойитишга хизмат қилар экан, бунда партия ходимлари ҳамда лекторларнинг ҳам фаоллиги ошишига сабаб бўлмоқда. Зеро, чекка қишлоқ ҳудудларида яшовчи ҳар бир фуқарони бўлиб ўтаётган янгиликлардан бохабар этиш, имзоланаётган қарор ва фармонлар билан таништириш сиёсий партия ходимлари олдига қўйилган энг масъулиятли вазифадир.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, ўқув семинар қайси мавзуда ўтказилишидан қатъи назар, аниқ фикр ва таклифлар, кўрсатмалар берилиши керак. Номига ўтказилган тадбирларда эса ташкилотчиларнинг ҳам, иштирокчиларнинг ҳам вақти беҳуда кетади. Аксинча, таъсирчан, кишиларни мулоҳазага, фикр юритишга чорлайдиган ҳар қандай тадбир партияга обрў келтиради.

 

Собир БОТИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши бош мутахассиси.

Ҳафта давомидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар жойларга етказилмоқда was last modified: Сентябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »