kitobxonlar

Андижонда китобхонлар сафи кенгаймоқда

18 Сентябрь, 18:27 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 42 марта кўрилди • Комментариев к записи Андижонда китобхонлар сафи кенгаймоқда нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплек чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори халқимиз маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш йўлида дадил қадам бошлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши таклифи асосида Андижон шаҳрида  ўтказилган “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги” шиори остида   фестиваль партиядошларимиз ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Унга таниқли шоир-ёзувчилар, ижод аҳлининг ташрифи маънавият ихлосмандлари учун катта совға бўлди. Тадбирда китоб тарғиботи орқали халқимиз маънавиятини юксалтириш, китобхонлик анъаналарини кенг тарғиб қилиш, электрон ва аудио китоблар яратиш, китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш бугунги куннинг устувор йўналишларидан бири эканлиги  таъкидланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси Қосимжон Қаюмов:

Ахборот технологиялари шиддат билан ривожланиб, ҳаётимизга чуқур кириб бормоқда.  Шундай бўлсада, билим олиш борасида ҳеч қандай тезкор ахборот манбаси китобнинг ўрнини босолмайди. Фурсатдан фойдаланган ҳолда, мен барча ёшларга китобга бўлган қизиқишларини ошириш, мутоладан завқ олиб, ўз билимларини мустаҳкамлаб боришларини тилаб қоламан. Зеро, китобга бўлган эътибор албатта, келажакка бўлган эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Тадбир доирасида «Шарқ зиёкори», «Китоб савдоси», «Янги аср авлоди» нариётлари томонидан янги чоп этган асарлар, шунингдек вилоят ахборот-кутубхона марказларининг фаолияти билан танишган иштирокчилар китоб-руҳият озуқаси, тенгсиз хазина эканини яна бир бор ҳис этдилар. Фестиваль доирасида таниқли шоир ва адибларнинг асарлари қаторида ёш ижодкорларнинг биринчи китоблари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Акбаржон Назаров,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби

Андижонда китобхонлар сафи кенгаймоқда was last modified: Сентябрь 18th, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »