Ҳар бир йўналишда халқ манфаати

28 Сентябрь, 17:26 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 27 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳар бир йўналишда халқ манфаати нет

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, қатор йўналишда ислоҳотлар кузатилди. Янгиланишлар даври бошланди. Ҳар бир юрт фуқароси манфаати йўлида хайрли ишлар амалга оширилди. Таъкидлаш ўринлики, қилинган ҳар соҳада бўлиб ўтаётган янгиланишлар қатори камчиликлар ҳам йўқ эмас. Айни мана шу мавжуд баъзи муаммоларнинг олдини олиш, олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ишлаб чиқилди. Унда белгиланган ҳар бир вазифа замирида албатта, халқ манфаати ётар экан, шубҳасиз, вазифаларни ўз вақтида бажариш ҳам талабчанликни тақазо этади. Айниқса, биз партия ходимлари ҳар бир бандидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятимизга масъулият билан ёндашмоғимиз зарур.

Айтиш жоизки, Ҳаракатлар стратегияси ўз ичига беш йўналишни олган. Ҳар бир йўналиш мавжуд қисмлардан иборат бўлиб, унда ривожланиш самарадорлигини янада ошириш бўйича вазифаларнинг белгилаб берилганлиги барча соҳа ходимининг фаолиятига масъулият юклайди. Жумладан, ушбу сиёсий ҳужжатнинг тўртинчи – “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” бандига ўз эътиборимизни қаратадиган бўлсак, албатта, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, таълим ва фан соҳасига алоҳида эътибор қаратиш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида қатор вазифалар белгилаб қўйилган.

Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида ҳам соғлиқни сақлаш, таълим, экологик муаммоларни олдини олиш, инновацион технологияларни тараққий эттириш каби қатор йўналишларга алоҳида эътибор қаратган. Биз партия ходимлари ҳам сайловолди дастур ва Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб қўйилган йўналишлардан келиб чиққан ҳолда ушбу вазифаларни амалга оширишда ўз ҳиссамизни қўшсаккина, соҳалардаги баъзи мавжуд муаммоларнинг олдини олган бўламиз. Айниқса, таълим ва фан соҳасига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларда яратилган шароитлар, тиббий хизматнинг қай даражада эканлиги доим фаолиятимиз марказида бўлмоғи шарт.

Партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси остида ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари ҳудудларда бўлиб, фуқаролар билан олиб бораётган мулоқотларимиз ўзининг ижобий натижасини кўрсатиши учун ҳам Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир йўналишидан келиб чиққан ҳолда ўз ишимизга ижобий ёндашмоғимиз лозим. Шундагина ҳар қандай муаммоларни бартараф этишда ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Зулфия АШУРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Шофиркон туман Кенгаши раиси
(Бухоро вилояти).

Ҳар бир йўналишда халқ манфаати was last modified: Сентябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »