ҲАР БИР МУРОЖААТ: фуқаронинг тақдири, унинг давлат сиёсатига ишончи билан боғлиқ

15 Сентябрь, 15:56 • Депутат минбари, Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 49 марта кўрилди • Комментариев к записи ҲАР БИР МУРОЖААТ: фуқаронинг тақдири, унинг давлат сиёсатига ишончи билан боғлиқ нет

Шунинг учун ҳам Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни қизғин музокаралардан сўнг бир овозда маъқулланди.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мураажатлари тўғрисида”ги Қонун (2014 йил) гарчи соҳадаги умумий масалаларни тартибга солса-да, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий механизмини етарлича очиб бера олмади.

Мисол учун қонунда давлат органларига ва фуқуроларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига келиб тушаётган мурожаатлар билан боғлиқ муносабатнигина тартибга солган. Бироқ тажриба одамларни ташвишга солаётган муаммолар хўжалик бошқаруви органлари, бозорлар, касаба уюшмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятига ҳам алоқадор эканлигини кўрсатмоқда. Шу боис қонуннинг янги таҳририда бу ҳолатга аниқлик киритилди.

Бундан ташқари такрорий мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш механизмлари, мурожаатлар устида назорат ўрнатиш ва мониторинг олиб бориш натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш нормалари киритилди.

Қонуннинг 2-бобида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхоналари” фаолияти билан боғлиқ масалалар баён этилган. Хусусан, Халқ қабулхонаси ва Виртуал қабулхонанинг мақсади, вазифаси, ҳуқуқ мажбуриятлари кўрсатиб берилган. Жумладан, Халқ қабулхоналари мурожатларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузган, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминламаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилиши мумкин.

Конуннинг 20-моддасида белгиланганидек, жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзолари улар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида давлат органларига ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат этганлиги, шунингдек, мурожаатларда ўз фикрини билдирганлиги ва танқид қилинганлиги муносабати билан таъқиб этиш ман этилади.

Қонуннинг янги таҳририда мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда давлат органларининг, ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари алоҳида моддаларда кўрсатиб берилган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мураажатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири мамлакатдаги демократик ўзгаришларни ўзида акс эттиради ва инсон ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга хизмат қилади.

Норқул СОДИКОВ,

халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги

Ўзбекистон «Адолат» СДП депутати, Сенат аъзоси.

ҲАР БИР МУРОЖААТ: фуқаронинг тақдири, унинг давлат сиёсатига ишончи билан боғлиқ was last modified: Сентябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »