asakaliklar

Асакалик адолатчилар муаммолар ечимига йўл топмоқда

18 Сентябрь, 10:46 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Андижон вилояти, Янгиликлар • 67 марта кўрилди • Комментариев к записи Асакалик адолатчилар муаммолар ечимига йўл топмоқда нет

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман Кенгаши фаоллари фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бу борада ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда хонадонларга кириб бориб, ўтказилаётган суҳбатлар, аниқланган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилаётгани ўз самарасини бермоқда.

Ўтган ҳафтада тумандаги Беруний ва Истиқлол маҳаллаларида ўтказилган сайёр йиғилишларда, биринчи навбатда, фуқароларнинг сиёсий билимларини оширишга эътибор қаратилди. Тадбир доирасида асакалик адолатчиларнинг таълим муассасалари ва хонадонларга ташрифи қатор муаммоларнинг аниқланиши ва ечими топилишига хизмат қилди.

Давлатимиз томонидан таълим муассасаларига катта эътибор қаратилаётган бир вақтда, Беруний маҳалласидаги 54-умумтаълим мактаб жамоасини синф жиҳозларининг етишмаслиги қийнамоқда. Ўқитувчилар ва ота-оналар бу борада адолатчилардан кўмак сўради. Сафдошларимиз ўрганиш натижасида чиндан ҳам бу муаммонинг ечимини топиш зарур, деган хулосага келдилар. Чунки фарзандларимизнинг комил инсонлар бўлиб тарбияланиши кўп жиҳатдан мактабларда яратилган шароитга боғлиқ.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тегишли ташкилотларга маҳаллий кенгаш депутатлари билан чиқарилган сўров асосида масала ижобий ҳал этилмоқда. Бу ўз ўзидан ўқитувчилар ва кенг жамоатчиликда партиямизга бўлган ишончни оширади.

Истиқлол МФЙдаги мавжуд муаммолардан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Тадбиркор Махпиратхон Ўрозова ҳудудда мактабгача таълим муассасаси йўқлиги ва бу борада оналарнинг таклифи асосида хусусий боғча очиш ҳаракатида. Ўз маблағи ҳисобига кўп ишлар бажарилди. Бироқ банкнинг молиявий кўмаги зарур.

Бу борада тадбиркорнинг мурожаати ўринли, деб топилди. Яқин кунларда депутатлар кўмаги натижасида М.Ўрозова имтиёзли кредит билан таъминланади.

— Биргина фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш билан иш битмайди, — дейди халқ депутатлари Асака туман кенгашидаги “Адолат” СДП депутати Абдимусо Султонов. — Айни шу мақсадда сайёр қабул ва фуқаролар билан ишлашнинг янги механизмларидан фойдаланяпмиз. Мақсад — ҳар қандай муаммонинг ечимига йўл топиш.

Маҳаллаларда ўрганиш тадбирлари давом этмоқда.

Меҳринисо Каримова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Асака туман кенгаши раиси

Асакалик адолатчилар муаммолар ечимига йўл топмоқда was last modified: Сентябрь 23rd, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »