Ҳашар билан эл обод

27 Сентябрь, 18:22 • Жиззах вилояти, Янгиликлар • 48 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳашар билан эл обод нет

Жиззах вилоятида ҳам пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан давом этмоқда. Дала меҳнаткашларига зарур шароит яратиш, жумладан, тиббий, маданий ва савдо хизмати кўрсатиш, уларнинг вақтини мароқли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда фермерлик ҳаракатининг кенг жорий этилгани қишлоқ хўжалигини иқтисодий барқарор тармоққага айлантириб, сифатли, мўл пахта хомашёси етиштириш ва ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб-териб олишда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Бундай ишларда вилоятдаги бошқа жамоат ташкилотлари сингари Ўзбекистон “Адолат” СДП ходимлари ҳам сидқидилдан ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келишмоқда. Улар вилоят ташкилотларидан таркиб топган 399-йиғим-терим гуруҳи билан Зарбдор туманидаги “Оқбулоқ-Соҳибкор” фермер хўжалигидаги пахта далаларида пахта йиғим-теримида фаол иштирок этишмоқда.

Қувонарлиси, теримчилар сафида партия фаоллари ва бошланғич партия ташкилотлари аъзоларининг кўплиги, қолаверса уларнинг республикамизнинг улкан оқ олтин хирмонининг тобора юксалишига муносиб ҳиссаси қўшилаётгани айни ҳақиқатдир.

– Теримчиларимиз учун барча шарт-шароитлар етарли, ҳар куни тушлик пайтида иссиқ овқат билан таъминлаш билан биргаликда, озодалик ва бошқа санитария ҳолатлари талаб даражасида амалга оширилмоқда. Саҳоватпеша тадбиркорлар, мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳаллий ҳокимлик, қолаверса, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши вакиллари ташриф буюриб, теримчилар холидан хабар олишиб, уларни рағбатлантириб келишмоқда, – дейди партия фаоли, илғор теримчилардан Севара Йўлдошева. – Шу боис, теримчиларимизнинг руҳияти юқори, кайфияти аъло.

Миллий бойлигимиз бўлган оқ олтинимиз хирмонини юксакка кўтаришда барчамиз бирдек фаол ва ташаббускорлик билан ҳаракат қилсак, бу орқали биз юрт равнақи, мамлакатимиз тараққиёти учун ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшган бўламиз. Зероки, мамлакатимиз иқтисодиёти қанчалик тараққий этса, халқимиз фаровон ва юртимиз обод бўлади.

 

Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.

Ҳашар билан эл обод was last modified: Сентябрь 27th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »