Аждодлар сурмаган давру даврон бу…

5 Сентябрь, 11:13 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 49 марта кўрилди • Комментариев к записи Аждодлар сурмаган давру даврон бу… нет

Мустақиллик бу энг аввало эркин яшаш ҳуқуқи. Ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, ўзлигимизни чуқур англаш, тарихий қадамжоларимиз, миллий урф-одат, қадрятларимизни сақлаш, авлодларга етказиш, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, ватанимиз шаънини юксакларга кўтариш, юртимиз тақдири учун масъулиятни ҳис қиладиган, мустақил фикрли, ўз дунёқарашига эга, ҳар томонлама соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш мустақиллик деганидир.

Бу йил саховатли  ўзбек заминида энг улуғ, энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги, қўшалоқ байрамга айланди, айтиш жоизки, истиқлол шодиёнаси билан уйғун келган Қурбон ҳайитини барча юртдошларимиз шукроналик билан, кўтаринки кайфиятда кутиб олмоқда.

Дарҳақиқат, бугун юртимизнинг қай гўшасига боқманг бунёдкорлик, ободлик, фаровонликка гувоҳ бўласиз, биргина бизнинг Ургут туманимизни оладиган бўлсак, яқин йиллар ичида шундай улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилдики, равон йўллар, замонавий бинолар, дам олиш маскнлари, истироҳат боғини кўриб фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлардан дилингиз яйрайди, фарзандларингизнинг нурли келажагини кўриб эртанги кунга умид ва ишончингиз ортади.

Албатта, бугун мамлакатимиз барча соҳаларда, юқори суръатларда жадал ривожланмоқда, жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеи юксалмоқда. Бундай ривожланиш, юксалишларни кўриб ҳеч шубҳасиз, баралла айтиш мумкин: Ўзбекистон келажаги буюк давлат, бугунидан эртаси ёруғ, келажаги нурафшон диёр.

Боболарим яшаб ўтган ошёним,

Сенга бўлсин барча шарафим-шоним,

Юксал, жаҳон ичра тенгсиз жаннатим,

Ўзбекистон-келажаги буюк ДАВЛАТИМ.

Зоҳида ЭЛМУРОДОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Ургут туман Кенгаши депутати.

Аждодлар сурмаган давру даврон бу… was last modified: Сентябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »