Байрам байрамларга улашсин

6 Сентябрь, 16:07 • Навоий вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 77 марта кўрилди • Комментариев к записи Байрам байрамларга улашсин нет

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 24 августдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қурбон ҳайитининг биринчи куни – 1 сентябрь байрам куни деб белгиланди. Шу тариқа бу йил халқимиз Мустақиллик куни ва Қурбон ҳайитини бир кунда қўшалоқ байрам сифатида нишонланди.

Айни пайтда республикамизнинг барча жабҳалари қаторида Навоий вилоятида ҳам “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ҳамда соғломлаштириш ишлари назарда тутилган ижтимоий, хайр-саҳоват  тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Нурота туманнинг “Авазсой” МФЙда “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилган тадбирда партия фаоллари, депутатлари иштирок этдилар.

Ўктам Нормуратов, Нурота туман кенгаши депутати, депутатлик гуруҳи раҳбари:

Мустақил Ватанимиз мазкур шиор остида кундан кунга чирой очиб бораётган шаҳар ва қишлоқларимиз, барқарор суръатларда ривожланаётган иқтисодиётимиз, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик  шу қутлуғ заминда яшаётган ҳар бир элдошимиз қалбида ғурурланишни мужассам этди. Бугунги қўшалоқ байрам шодиёнасида кексалар, эҳтиёжманд кишилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётир, беморлар, ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, моддий-маънавий ёрдам кўрсатилди.

Давлатимиз томонидан ҳар бир соҳага берилаётган эътибор ва эътирофни чуқур ҳис қилиб, ўз зиммамиздаги эл дарди билан яшаш маъсулиятини чуқур англамоғимиз, меҳнатларимиз, жамоат ишларидаги фаоллигимиз билан  юрт тараққиётини янада барқарор қилишга муносиб ҳиссамизни қўшиш  халқимиз олдидаги фарзандлик бурчимиз эканини унутмаслигимиз керак.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП
Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Байрам байрамларга улашсин was last modified: Сентябрь 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »